Тадбирлар
Назария ва амалиёт уйғунлиги борасидаги ишлар.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди биносида коучинглар фаолияти доирасида Самарқанд вилояти юридик техникумининг бир гуруҳ ўқувчиларига "Жноят содир этилиши босқичлари" мавзусида ўқув-амалий семинар дарси ташкил қилинди.
Амалий семинарда Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси ўринбосари Жумабоев Бегзод, юридик техникумнинг ўқув-методик бўлими бошлиғи Махмудов Умид ҳамда “Хусусий-ҳуқуқий фанлар” кафедраси ўқитучиси Эргашев Йўлдошлар иштирок этишди.
Қизиқарли ўтган амалий машғулотларда ўқувчилар мавзу юзасидан ҳамда ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга батафсил жавоб олишди.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Коррупцяни биргаликда енгамиз

"Street Law" лойиҳаси аъзолари Самарқанд шаҳридаги 55-умумтаълим мактабига ташриф буюрди !

Самарқанд вилояти юридик техникуми "Street Law" лойиҳаси 2-босқич ўқувчилар жамоаси Самарқанд шаҳридаги 55-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.
"Street Law" лойиҳасининг бу галги тренинги “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари” мавзусига қаратилди.
Лойиҳа машғулоти давомида ўқувчилар ҳуқуқий билими ва маданияти янада оширилди.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Самарқанд вилояти юридик техникумининг “Энг яхши инглиз тили ўқитувчи-ходими” аниқланди.

Жорий йилнинг 5-апрел куни юридик техникум “Умумтаълим фанлар”кафедраси мудири Н.Даниярова ҳамда “Юристлар учун хорижий тил” фани ўқитувчиси М.Мирзаева томонидан техникумнинг “Энг яхши инглиз тили ўқитувчи-ходими” кўрик-танлови ўтказилди.
Танлов 3 шарт асосида: матн асосида тест ишлаш, ҳикоя тузиш ҳамда нутқ равонлиги бўйича ўтказилди.
Танлов натижаларига кўра:
1-ўрин: Махсус фанлар ўқитувчиси Эргашев Юлдош;
2-ўрин: Директорнинг ёшлар билан ишлаш бо'йича ўринбосари Отақулов Жамшид;
3-ўрин: Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғИ Маманазарова Гулбаҳорга насиб қилди.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
21 март – Наврўз байрами
