Самарқанд вилояти адлия бошқармасида ижодий кеча ташкил этилди.
Унда Адлия вазирлиги фахрийлар кенгаши аъзоси Мардиев Алишер Мардиевичнинг "Муносиб яшамоқ бахти" номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий Мажлис сенаторлари Р.Холмуродов, Ф.Тошев, Самарқанд вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, фахрий меҳмонлар ҳамда университет ректорлари ҳам сўзга чиқиб ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Китоб I-даражали давлат адлия маслаҳатчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, таниқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Мардиевнинг мазмунли ва синовли ҳаёти ва серқирра фаолияти тўғрисида ҳикоя қилади. Унда машҳур ҳуқуқшуноснинг мамлакатимиз юриспруденсияси тараққиётига қўшган муносиб ҳиссаси ноёб архив материаллари ва далиллар асосида очиб берилган.
Ушбу ижодий кечада Самарқанд вилояти юридик техникумининг ҳам бир гуруҳ ўқувчилари иштирок этишди.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Дата добавления: 24/02/2023 12:31; Просмотров: 246
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 08:31