Тадбирлар
Юридик техникумда "ЗАКОВАТ" клуби ўз фаолиятини давом эттирмоқда !

Бугунги кунда юртимизда иқтидорли ва илмга чанқоқ, фидойи талабалар ўртасида билим олишга бўлган интилишни янада шакллантириш, ёшларда интеллектуал фикрлаш хусусиятларини рағбатлантириш бўйича бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.
Шу қатори Самарқанд вилояти юридик техникумида ҳам "Заковат" интеллектуал ўйини клуби ташкил этилган.
Унда техникумнинг барча босқичдаги 8 та гуруҳ ўқувчилар жамоаси ҳар ҳафта ўзаро куч синашади.
Холис ва самимий руҳда ўтказилган
3-тур натижаларига кўра:
1-ўрин-201,202,203-гуруҳ;
2-ўрин-102,103,106-гуруҳ;
2-ўрин-101,105-гуруҳ;
3-ўрин-104-гуруҳ;
Ўйинлар ҳафтанинг ҳар жума куни ўтказилади. Мазкур жамоаларнинг келгусидаги мусобақаларда ҳам зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Самарқанд вилояти юридик техникумида «Устозларга эҳтиром» байрам тадбири ўтказилди.

Тадбир аввалида техникум директори О.Ширинов кириш сўзида барчага Адлия вазири Р.Давлетовнинг "Табрик хати"ни ўқиб эшиттириб барча педагог ва ходимларни табриклаб ўтди.
Техникумда ўқув жараёнига илғор педагогик технологияларни жорий этиш, чуқур билим ва профессионал таълимга эга малакали кадрларни тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги катта хизматлари ҳамда ”Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан бир қатор ўқитувчилар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ҳамда техникум директорининг Фахрий ёрлиқлари ва эсталик совғалари билан тақдирланди.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Конституциявий ислоҳотлар тарғиботи

2022-йил 4-июл куни ҳудуддаги “Сартепо” ва “Янгиқўрғон” МФЙ аҳолиси учун юридик техникум масъул ходималари Г.Маманазарова, Н.Исмайилова, Н.Жўраева, Ш.Бобоёрова ҳамда фаол ўқувчи-ёшлар иштирокида “Меҳнат қилиш ҳуқуқларининг конституциявий кафолатлари” мавзусида давра-суҳбати ўтказилди.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Йўлланмалар бериш юзасидан танлов бўлиб ўтди.

Самарқанд вилояти юридик техникуми битирувчиларига “юриспруденсия” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга кириш учун йўлланмалар бериш юзасидан танлов бўлиб ўтди.
Жорий ўқув йилида юридик техникум битирувчиларидан ҳудудий адлия бошқармаси Махсус комиссиясига йўлланма беришни сўраб онлайн платформа орқали жами 9 нафар номзод ариза билан мурожаат қилган.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Бор меҳримиз сенга, болажон !
