Тадбирлар


"ИДРОК" интеллектуал ўйини биринчи босқичи якунланди !

23-11-2022

         "ИДРОК" интеллектуал ўйини юридик техникум босқичи якунланди. Бугунги кунда юртимизда иқтидорли ва илмга чанқоқ, фидойи талабалар ўртасида билим олишга бўлган интилишни янада шакллантириш, ёшларда интеллектуал фикрлаш хусусиятларини рағбатлантириш долзарб вазифалардан биридир. Шу муносабат билан Самарқанд вилояти юридик техникумида  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан йўлга қўйилган "ИДРОК" интеллектуал ўйинининг илк босқичи бўлиб ўтди. Унда техникум ўқувчиларидан ташкил топган “Justice”, “Универсал”, “Ёш юристлар”,  "Фемида", "Коинот", “Аристократлар”, “Эверест”, “Адолат” ҳамда "Ҳақиқат" жамоалари қизғин ва музокараларга бой тарзда ўзаро куч синашдилар.Холис ва самимий руҳда ўтказилган мазкур беллашув якунига кўра "Адолат" жамоаси ғолиб деб топилди. Мазкур жамоа Республика босқичига йўлланмани қўлга киритиб техникум раҳбарияти томонидан эсталик совғалари билан тақдирланди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм  

 

Биз бир мамлакатда яшаётган ягона халқмиз !

17-11-2022

Самарқанд вилояти юридик техникумида 16-ноябр Халқаро багʻрикенглик куни муносабати билан “Биз бир мамлакатда яшаётган ягона халқмиз” мавзусида давра-суҳбати ўтказилди.

         Унда директорнинг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Ж.Отақулов, мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғИ Г.Маманазарова, техникум психологи Н.Исмойилова ҳамда АРМ етакчи мутахассиси Г.Исоқовалар ўқувчиларга мавзуга оид ўз маърузалари билан иштирок этишди.

         Шунингдек, ўқувчилар “Биз бир мамлакатда яшаётган ягона халқмиз”, “16-ноябр Халқаро бағрикенглик куни” шиорлари остида челенжларда иштирок этишди.  

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм  

 

Самарқанд вилояти юридик техникумида "Жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича ўқувчилар ўртасида намунавий суд протсесси" танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

28-10-2022

        Танловда Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судяси М.Рўзиев, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят  суди судяси Ш.Тавбаев ҳамда адлия бошқармаси муассасалари вакиллари ҳакам сифатида иштирок этишди.

                                      Натижаларга кўра:

                            Жиноят ишлари бўйича:

1-ўрин:  ЙХ-103-жамоа;

2-ўрин: ДҲФ-201-жамоа;

3-ўрин: ДҲФ-102-жамоа жамоалари г'олиб деб топилди.

                            Фуқаролик ишлари бўйича:

1-орин : ШФ-105-жамоа;

2-ўрин: ДҲФ-101-жамоа;

3-ўрин: ДҲФ-201-жамоалари гўлиб деб топилди.

         Ҳудудий босқичда ғолиб бўлган тўрт жамоа минтақавий босқичда иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.

 

"Жадид тафаккури" стипендияси танловининг юридик техникум босқичи ўз ниҳоясига етди !

26-10-2022

2022-йил 26-октабр куни "Жадид тафаккури" стипендиясининг Самарқанд вилоят юридик техникуми босқичи ўтказилди.

         Унда юридик техникумда таҳсил олаётган жами 24 нафар иқтидорли ўқувчилар 3 та мавзуда эссе ёзишди.

Танловнинг якуни натижалари бугун соат 18-00 да элон қилиниши белгиланган.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм    

 

✍️"Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" 2022-йил 20-октабр куни ўтказилган байрам тадбиридан лавҳалар

21-10-2022

       

        Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.

         1989-йилнинг 21-октябр куни Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра ўзбек тилига - Давлат тили мақоми берилди.

         “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” 2020-йил 10-апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (ЎРҚ-615-сон) 1-моддаси билан 21-октябр санаси Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

         Самарқанд вилояти юридик техникумида 2022-йил 20-октабр куни ўтказилган байрам тадбиридан лавҳалар ...

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм   

 

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг