Самарқанд вилояти юридик техникумида илмий семинар ташкил этилди.
Юридик техникумда ўқитиш сифатини ошириш, педагог ходимлар ҳамда ўқувчиларнинг юридик таълимга оид илмий салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида илмий семинар ташкил этилди.
“Меҳнат шартномаси ва уни расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида ўтказиладиган илмий семинарда бир қатор ҳамкор ташкилот ходимлари хусусан, Адвокатлар палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Хамдамов, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи О.Эралиев, Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар Ж.Бахромов, И.Одилхўжаевлар ўз маърузалари билан иштирок этди.
Шунингдек, семинарда техникум “Мутахассислик фанлари” кафедраси ўқитувчиси М.Худойбердиева мавзуга оид қонунчилик янгиликлари билан ўртоқлашди.
Бизни кузатиб боринг: |• telegram | • facebook | • instagram
Дата добавления: 25/01/2024 11:20; Просмотров: 128
Чоп этилган ва?т: 30/01/2025 23:47