"Ислоҳотларга дахлдорман" тарғибот жамоаси Самарқанд вилояти юридик техникумига ташриф буюришди.
Самарқанд вилояти юридик техникумида "Ислоҳотларга дахлдорман" шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда техникумда таҳсил олаётган ўқувчилар, муассаса масъул ходимлари, ТДЮ профессор ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этишди.
✔ Тарғибот гуруҳи аъзолари тадбир давомида тенгдошларига мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтишди ҳамда ўқувчилар томонидан берилган саволларга содда, тушунарли шаклда жавоб беришди.
✔ Бундан ташқари ойиҳа иштирокчилари тарғибот тадбирларини ташкил этиш мақсадида юридик техникум фаол ўқувчиларини "Ислоҳотларга дахлдорман" лойиҳасига жалб қилишди.
✔ Шундан сўнг, қизиқарли саволларни ўзида жамлаган викторина ҳам ташкил этилиб, унда фаол иштирок этган ўқувчилар тарғиботчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Бизни кузатиб боринг: |• telegram | • facebook | • instagram
Дата добавления: 27/03/2024 16:40; Просмотров: 130
Чоп этилган ва?т: 30/01/2025 23:53