Самарқанд вилоят юридик техникуми w w w . s a m h u q u q k o l l e j . u z

 

Юридик техникумида “Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш”га қаратилган маънавий ва маърифий тадбир ўтказилди.

         Самарқанд вилояти юридик техникумида "Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш" қаратилган маънавий ва маърифий тадбир бўлиб ўтди, унда 18 нафар ўқувчи иштирок этди.

         Тадбир мусобақа тарзида ташкил этилиб, ўқувчилар 2 та шарт асосида баҳс олиб боришди.

1-шарт, ўқувчилар асарлар юзасидан тайёрланган саволларга  жавоб беришди

2-шарт ,машҳур адиблар асарларидан парчалар ўқилди. Ўқувчилар  ушбу асар муаллифи ҳамда номини айтиб ўтишди.

         Бундан ташқари ўқувчилар ўзлари ёқтириб ўқиган асарларини аноним тарзда бир бирларига тафсия сифатида ёзиб қолдиришди.

         Якунда эса 104-гуруҳ ўқувчиси Болтаева Ҳилола 1-ўринни қўлга киритди, иккинчи ўрин эса, 202-гуруҳ ўқувчиси Жўрақулова Паризодага насиб этган бўлса, 3-ўринга 204-гуруҳ ўқувчиси Қурбонов Алишер муносиб кўрилди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  


Дата добавления: 28/03/2024 16:33;   Просмотров: 150
 
Материал манзили: http://samsl.uz/events/yuridik-texnikumida-kitob-mutolaasi-va-kitobxonlik-madaniyatini-rivojlantirishga-qaratilgan-manaviy-va-marifiy-tadbir-otkazildi
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 00:10

Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг