Тадбирлар
Самарқандда фавворалари сайли бўлиб ўтмоқда
Ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланадиган 1 май - Фавворалар куни Самарқандда катта тантана, оммавий сайлга айланиб кетади.
Бу йил ҳам азим кентда байрам тадбири юқори савияда ўтмоқда. Айни пайтда Кўксарой майдони, Университет хиёбони, Амир Темур ва Руҳобод майдонлари, Шоирлар хиёбони, Темирйўл вокзали майдони, Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғидаги фавворалар атрофи сайилга чиққан ҳамюртларимиз ва меҳмонлар билан гавжум.
- Ҳар йили оилам билан фавворалар сайлига келишни анъанага айлантирганмиз, — дейди пастдарғомлик Зарина Маматқулова. — Фавворалар жазирама иссиқда салқинликни яратиб, барчамизга қулайлик беради. Бу айниқса фарзандларимизга жуда хуш ёқади.
Сайил иштирокчилари фавворалар олдида ўрнатилган саҳналарда санъаткорлар чиқиши, турли кўргазма ва халқ ўйинларини томоша қилмоқда.
Худди шундай сайиллар вилоятимизнинг ҳар бир туман ва шаҳарларида ўтказиляпти.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
АҚШдаги ватандошимиз билан онлайн-милоқот ўтказилди!
2022-йил 29-апрел соат 10-00да куни Самарқанд вилояти юридик техникуми ташаббуси билан Республикадаги барча юридик техникум ўқувчилари ҳамда Америка Қўшма Штатларидаги ватандошимиз муаллифлик ҳуқуқи, савдо белгиси, савдо сири, интернет ва дастурий таъминот, рақамли медиа ва видео ўйинлар ҳуқуқлари бўйича мутахассис, Пардес жамияти аъзоси Журабек Ҳомидов иштирокида “Интеллеcтуал Пропертй Лаw ин тҳе Глобал Эcономй“ (Глобал иқтисодиётда интеллектуал мулк ҳуқуқининг ўрни) мавзусида онлайн-мулоқот ўтказилди.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Умумхалқ ҳашари давом этмоқда
30 апрел — ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари куни Ҳукуматнинг тегишли фармойишига асосан “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Бугун эрта тонгдан Самарқанд вилояти юридик техникумида халқимизга хос бўлган қадрият – ҳашар ишлари кўтаринки руҳда бошланди.
Техникум педагог ходимлари ҳамда ўқувчи-ёшлари томонидан таълим муассасаси ҳудуди ва атрофидаги майдонлар тозаланиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳашар давомида дарахтларга шакл берилиб, оқланиб, ариқларни тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Самарқанд вилояти юридик техникумида 11-синф ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ташкил этилди.
2022-йил 25-26 апрел кунлари юридик техникумда Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирлар давомида ўқувчилар юридик техникумда яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар ҳамда таълим жараёнлари билан танишди.
Тадбирларда фаол иштирок этган ҳамда ҳуқуқ соҳасида ўзларини билимларини намоён қилган ўқувчилар http://martaba.uz/ сайти маъмурияти томонидан эсталик совгаълари билан тақдирланишди.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Юридик техникумда спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақалар якунланди !
2021/2022 ўқув йили учун сортнинг мини-футбол тури бўйича Самарқанд вилояти юридик техникуми очиқ чемпионатида 2-босқич, 203-гуруҳ ўқувчилари чемпионликни қўлга киритди. Шунингдек,
1-ўрин - 203-гуруҳ.
2-ўрин - 102-гуруҳ.
3-ўрин - 101-гуруҳ.
Изоҳ. Мусобақа ғолибларини техникум жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм