Тадбирлар


Муносиблар тақдирланди !

10-05-2022

Самарқанд вилояти юридик техникумининг бир қатор иқтидорли, ташаббускор ва билимли ўқувчилари техникум ма'мурияти томонидан муносиб тақдирланди. Хусусан,

1. "Стреет лаw" лойиҳаси волонтёрларига тегишли сертификатлар топширилди.

2. "Заковат" Интеллектуал ўйинлари ғолибларига сертификатлар тақдим этилди.

3. Спортнинг мини-футбол тури бўйича ўтказилган юридик техникум очиқ чемпионати ғолибларига диплом ва кубок топширилди.

4. "Биз коррупсияга қаршимиз" иншолар кўрик-танлови ғолибларига дипломлар тақдим этилди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм 

 

ТАЛАБАЛАР ЎРТАСИДА “МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ ЁШЛАР НИГОҲИДА” ТАНЛОВИ ЎТҚАЗИЛАДИ!

07-05-2022

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда республикадаги барча олий таълим муассасалари талабалари учун танлов эълон қилинмоқда. Танловнинг саралаш босқичи 2022 йил 24 май кунида старт берилади ва интернет тармоғидаги http://www.tanlov.kasaba.uz  сайти орқали 31 майга қадар давом этади.

Танловнинг саралаш босқичи тест шаклда бўлади ва иштирокчилар меҳнат ҳуқуқига оид тестларга жавоб беришлари лозим.

Бунинг учун http://www.tanlov.kasaba.uz  сайтига кириб, рўйхатдан ўтиш ва тестдаги саволларга жавоб бериши кифоя.

Танловнинг Республика босқичи оғзаки савол-жавоб тарзда ташкил этилади ва талабаларнинг билимини баҳолаш мақсадида танлов комиссияси бевосита суҳбат олиб боради.

Танловда ғолиб чиққан иштирокчилар қуйидаги совринлар билан тақдирланади:

1-ўрин: телевизор;

2-ўрин: ноутбук;

3-ўрин: планшет.

Танлов олий таълим муассасалари талабаларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида халқаро ва миллий меҳнат стандартларининг моҳиятини тарғиб қилиш, шу орқали фаол фуқаролик позициясига эга бўлган авлодни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ўтказилмоқда.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм  

 

Самарқандда Адлия сайиллари.

07-05-2022

Самарқанд вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан Самарқанд шаҳар Қорасув массивидаги маданият ва истироҳат боғида "Адлия сайли" бўлиб ўтди.

Ушбу сайлда Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчилари ҳам фаол иштирок этди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм 

 

Самарқандда "Адлия сайли" тадбирлари ўтказилди.

07-05-2022

Самарқанд шаҳридаги "Қорасув" массивида ташкил этилган “Адлия сайли” тадбири жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада ошириш, аҳолига ҳуқуқий ахборотларни, шу жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва ҳаракатлар стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини етказиш каби эзгу мақсадларни ўзида ифода этди.

“Адлия сайли”да Самарқанд вилояти юридик техникуми жамоаси ҳам муносиб иштирок этди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм 

 

Самарқанд вилояти юридик техникуми фаол ўқувчилари томонидан ҳуқуқий тарғибот ишлари давом эттирилмоқда !

06-05-2022

Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчилари Самарқанд шаҳри тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари учун ташкил этилган "Ҳуқуқий муаммонгиз борми" мавзусида сайёр учрашувлар ташкил этилди.

Унда юридик техникум ўқувчилари ҳам ҳуқуқий тарғибот ишларини  фаол олиб борди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм 

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг