Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчилари учун ташкил этилган пресс-тур профессионал таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлашга қаратилди.
Тадбир аввалида, пресс-тур иштирокчилари Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими фаолияти, бошқарманинг суриштирув ва маъмурий амалиёт, ахборот та'миноти ва қидирув, мурожаатлар билан ишлаш шўбалари фаолияти билан яқиндан танишди.
Давлат ижрочилари томонидан замонавий ахборот коммуникатсиялари имкониятларидан фойдаланилган ҳолда келаётган ариза ва шикоятларни қабул қилиш жараёнлари уларда катта қизиқиш уйғотди.
Шундан сўнг бошқарма мажлислар залида МИБ бошқармаси таркибий тармоқлар раҳбарлари ва Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочилари иштирокида юридик техникумининг ўқитувчи ва ўқувчилари учун давра суҳбати ўтказилди.
Дата добавления: 15/03/2022 16:33; Просмотров: 444
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 16:56