Тадбирлар
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ.

Самарқанд вилояти юридик техникуми ҳамда Самарқанд вилояти суди ҳамкорлигида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди.
Ўқувчиларга танлаган касбининг ҳамма қирралари қизиқ. Айниқса, шу касбда ишлаб турганлар билан учрашиш, суҳбатлашиш мароқли. Бир умр шу касбда ишлаб, шараф билан нафақага чиққанлар эса идеал шахс даражасида.
Шунинг учун уч авлод учрашувлари янги авлод касбдошларни тарбиялашда, руҳлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
"Street law" волонтёрларининг кунлик дарс машғулотлари давом этмоқда!

Самарқанд вилояти юридик техникуми 1-босқич, 102-ўқувчиларидан (П.Хуррамова, Ф.Абдужабборова, К.Қаршиев, О.Сатторов) иборат "Street law" волонтёрлик жамоаси ёшларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Самарқанд вилояти, Ургут туманидаги 93-умумтаълим мактабида 9-синф ўқувчилари учун "Ёшларнинг ҳуқуқий маданияти, уларнинг бурчлари, мажбуриятлари ҳамда оиладаги роли" мавзусида интерактив дарс машғулотларини олиб борди.
Шунингдек, дарс давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Ҳуқуқий тарғиботлар 18-май

Самарқанд вилояти юридик техникуми педагог ходимлари жойларга чиқиб тарғибот ишларини амалга оширишмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 17-май куни техникум ўқитувчи-ходимлари Й.Эргашев ва Д.Усмонов Булунғур туманидаги 1-, 22-, 23-сонли умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, битирувчи синф ўқувчилари билан учрашди.
Учрашувда Республика юридик техникумлари тўғрисида маълумотлар берилиб, Самарқанд вилояти юридик техникумига ўқишга кириш тартиби тушунтирилди.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Ҳуқуқий тарғиботлар. 17-май

Самарқанд вилояти юридик техникуми педагог ходимлари жойларга чиқиб тарғибот ишларини амалга оширишмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 16-май куни техникум ўқитувчиси М.Равшанов Пастдарғом туманидаги 21-, 82-, 111-сонли умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, битирувчи синф ўқувчилари билан учрашди.
Учрашувда Республика юридик техникумлари тўғрисида маълумотлар берилиб, Самарқанд вилояти юридик техникумига ўқишга кириш тартиби тушунтирилди.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Ҳуқуқий тарғиботлар. 14-май

Самарқанд вилояти юридик техникуми педагог ходимлари жойларга чиқиб тарғибот ишларини амалга оширишмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 13-май куни техникум ходими Ф.Содиқов Ургут туманидаги 37-, 138-, 103-сонли умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, битирувчи синф ўқувчилари билан учрашди.