Умумхалқ ҳашари давом этмоқда
30 апрел — ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари куни Ҳукуматнинг тегишли фармойишига асосан “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Бугун эрта тонгдан Самарқанд вилояти юридик техникумида халқимизга хос бўлган қадрият – ҳашар ишлари кўтаринки руҳда бошланди.
Техникум педагог ходимлари ҳамда ўқувчи-ёшлари томонидан таълим муассасаси ҳудуди ва атрофидаги майдонлар тозаланиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳашар давомида дарахтларга шакл берилиб, оқланиб, ариқларни тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Дата добавления: 30/04/2022 09:08; Просмотров: 558
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 13:59