Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчилари республика кўрик-танлови ғолиблигини қўлга киритди !
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2-3-май кунлари Адлия вазирлиги юридик техникумлари ўқувчилари ўртасида "Фуқаролик ва маъмурий суд ишлари бўйича намунавий суд протсесси" танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Танловнинг "Маъмурий суд ишлари бўйича намунавий суд протсесси" финал баҳсига йўлланмани қўлга киритган Самарқанд вилояти юридик техникуми жамоаси ўз иқтидорларини намоён қилишди.
Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра, Самарқанд вилояти юридик техникуми "Маъмурий суд ишлари бўйича намунавий суд протсесси" танловининг республика босқичида фахрли 1-ўринни эгаллади ва 10 000 000 сўм пул мукофотини қўлга киритди.
Ўқувчиларимизни ушбу ютуқ билан техникум раҳбарияти, педагог-ходимлари ҳамда тенгдошлари номидан самимий муборакбод этамиз !
Бизни кузатиб боринг: |• telegram | • facebook | • instagram
Дата добавления: 04/05/2024 16:24; Просмотров: 129
Чоп этилган ва?т: 30/01/2025 23:56