"Клиник ҳуқуқий таълим ва педагогиканинг муҳим тамойиллари" мавзусида ташкил этилган семинар-тренинглар якунига етди.
"Минтақавий мулоқот" халқаро ННТ ташаббуси билан икки кун давом этган семинар‐тренинглар қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Экспертлар томонидан бериб борилган билимлар Юридик клиникаларнинг раҳбар ва ходимлари томонидан ролли ўйинлар асосида таҳлил қилинди ҳамда мавжуд муаммоларга ечим ва таклифлар берилди.
Бир сўз билан айтганда, Адлия вазирлиги юридик техникумлари Юридик клиникаларида ташкил этилган ҳуқуқий маслаҳатларда ўқувчиларнинг бевосита иштирокини таъминлаш, истиқболда малакали юрист кадрларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.
Бизни кузатиб боринг: |• telegram | • facebook | • instagram
Дата добавления: 13/05/2024 16:16; Просмотров: 107
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 00:00