Юридик техникумида давра суҳбати ўтказилди
Самарқанд вилояти юридик техникуми кичик мажлислар залида "Янги Ўзбекистон - янги суд" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Самарқанд вилоят суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судялари Курбанов Туйғун, Абжалов Ориф, Темиров Отабеклар, шунингдек, Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқитувчи ва ходимлари иштирок этишди.
Давра суҳбатида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилаётгани, олиб борилган ишлар натижасида одил судловни амалга ошириш жараёнида шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқгани алоҳида такитлаб ўтилди.
Бизни кузатиб боринг: |• telegram | • facebook | • instagram
Дата добавления: 27/05/2024 14:17; Просмотров: 105
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 00:09