Самарқанд вилоят юридик техникумида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви”
Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Саттаров Салоҳиддин Улуғбекович юридик академик лицей ва техникум ўқувчи-ёшлари билан учрашди.
Учрашувда ёшларга юридик касбнинг ўзига хос хусусиятлари, қийинчиликлари ҳамда унинг масъулияти ҳақида тавсиялар берилди.
Шунингдек, ёшлар учун қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлари ва имтиёзлари юзасидан тушунтиришлар берилди. Очиқ ва самимий мулоқотда ёшлар муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди ҳамда ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи томонидан иқтидорли ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Бизни кузатиб боринг: |• telegram | • facebook | • instagram
Дата добавления: 25/09/2024 17:43; Просмотров: 91
Чоп этилган ва?т: 30/01/2025 23:59