Янгиликлар
Самарқанд вилояти юридик техникумида ўқув жараёни масофавий тарзда давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 3-апрелдаги “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида ўқув жараёнини масофавий шаклда самарали ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги 22/1-1/1488, 26Қ/Қ-сон қўшма қарорига мувофиқ Тошкент давлат юридик университети кенгашининг 2021-йил 31-мартдаги 5-сон йиғилиши баённомаси билан “Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумларида вақтинчалик масофавий таълимни ташкил этиш тартиби” белгиланган.
Мазкур қоидага асосан 2022-йил 24-январдан бошлаб Самарқанд вилояти юридик техникумида дарс жараёнлари онлайн тарзда замонавий ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда.
Каналга уланиш: telegram | facebook | instagram
“Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди

Адлия органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, шунингдек, норма ижодкорлиги соҳасини ривожлантиришда қўшаётган ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.
Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram
"Адлия вазирлигига 30 йил"

Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари-юридик техникум директори Тошниёзов Отабек Полвонович "Адлия вазирлигига 30 йил" кўкрак нишони билан тақдирланди. Фурсатдан фойдаланиб юрик техникум жамоаси Отабек Полвоновични мазкур мукофот билан самимий муборакбод этади.
Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Суд қарори ижроси амалда
Жорий йилнинг 6-январида KUN.UZ ахборот сайтидаги “Ҳуқуқшуносларни тайёрловчи таълим даргоҳида қонунлар бузилмоқда” мақоласи юзасидан Самарқанд вилоят юридик техникуми томонидан қуйидагилар маълум қилинади:
https://telegra.ph/RASMIY-MUNOSABAT-01-07
Халқаро илмий-амалий конференсиядаги муносиб иштирок

Япониянинг Нагоя университети томонидан ташкил этилган “International Joint Conference on Marriage and Divorce” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференсияда Самарқанд вилояти юридик техникумининг "Оммавий-ҳуқуқий фанлар кафедраси" ўқитувчиси Эргашев Йўлдош ва 201-гуруҳ ўқувчиси Бахромова Лайло “Legislative activity state in preparing young people for family relations” мавзусидаги илмий мақола билан иштирок этишди.
Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram
Самарқанд вилояти юридик техникумига ишга қабул қилиш жараёни

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Нуриев Салохиддин Самадович Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан таъсис этилган "Адлия аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Нуриев Салохиддин Самадович Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан таъсис этилган "Адлия аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди. Самарқанд вилоят адлия бошқармаси жамоаси Салохиддин Самадовични бундай эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан самимий муборакбод этиб, келгусидаги ишларига омад ва муваффақиятлар тилайди.
Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram
Техникум мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи Маманазарова Гулбаҳор Юсуповна

Самарқанд вилояти юридик техникум мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи Маманазарова Гулбаҳор Юсуповнанинг "Be Valuable, My Mother Tongue" мавзусидаги мақоласи Буюк Британиянинг пойтахти Лондондаги Халқаро илмий конференсия журналида чоп этилди. Ушбу мақолада она тилининг мустақил давлатимиз байроғи,герби, мадҳияси, конститутсияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас тимсоллар каби ўрни беқиёслиги кўрсатиб ўтилган.
Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram
201-гуруҳ ўқувчиси Файзуллаева Муштарий

Самарқанд вилояти юридик техникуми 201-гуруҳ ўқувчиси Файзуллаева Муштарийнинг "ХХI асрда таълим ва фан" Халқаро журналида "Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг вужудга келиши ва унинг жамият ривожидаги тутган ўрни" мавзусидаги мақоласи эълон қилинди.
Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram
Файзуллаева Муштарий "Ўқитувчи" илмий, услубий, методик ва бадиий журналининг 22-сонида ўз мақоласи билан иштирок этди.

Самарқанд вилояти юридик техникум 201-гуруҳ ўқувчиси Файзуллаева Муштарий "Ўқитувчи" илмий, услубий, методик ва бадиий журналининг 22-сонида ўз мақоласи билан иштирок этди.
Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram