Янгиликлар
"Жадид тафаккури" стипендияси танловининг юридик техникум босқичи натижалари!
26-10-2022Самарқанд вилояти юридик техникумида “Жадид тафаккури” стипендияси танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.
Марҳамат ўқувчиларнинг натижалари билан танишинг !
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
ЯНГИ КЕЛГАН АДАБИЁТЛАР
18-10-2022Bizni kuzatib boring: |• telegram | • facebook | • instagram
Самарқанд вилоят юридик техникуми юридик клиникаси
17-10-2022Самарқанд вилояти юридик техникумида юридик клиника фаолияти йлга қўйилган.
Юридик клиниканинг фаолияти жамоатчилик қабулхонаси шаклида ташкил этилган бўлиб, унда ўқитувчининг раҳбарлиги остида ўқувчилар ҳуқуқий масалалар бўйича фуқароларни қабул қилишни ташкил этади ва уларга зарур ҳуқуқий хизматларни бепул тарзда тақдим этади.
Аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, юридик клиникада ҳуқуқий тартибга солишнинг муайян соҳаларида ихтисослаштирилиши ёки фуқароларнинг умумий масалалари бўйича маслаҳатлар берилиши мумкин.
Телефон: +99866-240-94-15
телеграм - самсл.уз
Иш вақти: ҳар куни 10-00 дан 15-00 гача (шанба ва якшанбадан ташқари).
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Тайинлов
16-09-2022Тошкент давлат юридик университети ректорининг тегишли буйруғи билан Авезов Дилшод Садулаевич Узлуксиз таълим бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Д.Авезов Узлуксиз таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
СТИПЕНДИАТЛАРГА ГУВОҲНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ
09-09-2022Адлия вазирлиги томонидан Тошкент давлат юридик университети ва Адлия вазирлигининг юридик техникумларининг 78 нафар иқтидорли талаба ва ўқувчилари Адлия вазирлиги стипендияси билан тақдирлангани эълон қилинган эди.
Жумладан Самарқанд вилоят юридик техникуми 5 нафар ўқувчиси ҳам Адлия вазирлиги стипендияси совриндори бўлишди. Бугун техникумда Вазирлик стипендиясини қўлга киритган ўқувчиларга гувоҳномалар тантанали тарзда топширилди.
— Мен энг бахтли ўқувчиларданман, — дейди Техникум ўқувчиси Ситора Ойдинова. — Бугунги кунда биз ёшларга, айниқса, бўлажак юристларга катта эътибор қаратилмоқда. Биз ёшлар яратилаётган бундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, намунали ўқишимиз билан муносиб жавоб қайтаришга ваъда берамиз.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Барча абитуриентлар, ота-оналар ҳамда фуқаролар диққатига
07-09-2022Самарқанд вилояти юридик техникумида 2022/2023 ўқув йили қабул жараёнлари билан боғлиқ барча саволларга қуйидаги телефон рақамлари орқали жавоб олишингиз мумикин:
+99866-240-94-15
+99893-721-21-75
Иш вақти: 9:00 дан 18:00 гача. Дам олиш кунлари: шанба ва якшанба.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
ТАЛАБАЛИК МУБОРАК БЎЛСИН.
07-09-2022Самарқанд вилояти юридик техникуми битирувчилари Тошкент давлат юридик университети ва Қорақалпоғистон давлат университети “Юриспруденсия” мутахассислиги бўйича 2-курсдан ўқишларини давом эттирмоқда.
Суҳбат асосида ўқишга кирган битирувчилар:
- Бахромова Лайло Раим қизи – Давлат-ҳуқуқий фаолият 201-гуруҳ;
- Маҳмудов Ҳасан Шароф ўғли – Юридик хизмат 205-гуруҳ;
- Абдусаматов Азимжон Ғайратович – Суд-ҳуқуқий фаолият 204-гуруҳ.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
2022/2023 ўқув йили учун Самарқанд вилояти юридик техникумига кириш учун ўтказилган тест синовларини муваффақиятли топшириб давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия қилинган абитуриентларнинг тест синовлари қайдномаси
05-09-20221. Davlat-huquqiy faoliya (Kunduzgi)_1.pdf
2. Davlat-huquqiy faoliya (Sirtqi).pdf
3. Sud-huquqiy faoliyat (Kunduzgi).pdf
4. Yuridik xizma (Kunduzgi).pdf
5. Yuridik xizmat (Sirtqi).pdf
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Самарқанд вилояти юридик техникуми директорнинг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Отақулов Жамшид
30-08-2022Самарқанд вилояти юридик техникуми директорнинг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Отақулов Жамшиднинг "Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш ” мавзусида мақоласи чоп этилди.
Батафсил: Мулк ҳуқуқи мақола.pdf
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Самарқанд вилоят юридик техникумига янги раҳбар тайинланди
23-08-2022Ширинов Ойбек Ҳамидович Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Самарқанд вилоят юридик техникуми директори лавозимига тайинланди.
О.Ширинов тайинловга қадар Қўшработ туман адлия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм