Янгиликлар

Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчилари "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг аъзолигига қабул қилинди !

04-02-2021

2021 йил 4 февраль куни Самарқанд вилояти юридик техникумининг қуйидаги ўқувчиларига "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг аъзолигига қабул қилиш тўғрисида сертификатлар топширилди:

  1. Каримова Юлдузхон - техникумнинг 1-босқич, 101-гуруҳ ўқувчиси;
  2. Давлатова Меҳрибон - техникумнинг 1-босқич, 101-гуруҳ ўқувчиси;
  3. Носирова Динара - техникумнинг 1-босқич, 101-гуруҳ ўқувчиси.

Самарқанд вилояти юридик техникуми раҳбарияти мазкур ўқувчиларга ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган ҳаракатлари учун ўз миннатдорчилигини билдириб, уларнинг кейинги фаолиятларига зафарлар тилайди.


Ёшларга эътибор келажакка эътибор !

11-01-2021

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган бу йилги Мурожаатномасида ёшларга алоҳида эътибор қаратди.

Бизга тарихдан маълумки, ҳар бир давлат ўз миллий маънавиятига эга, шу қаторида бизнинг давлатимизнинг ҳам ўз  тарихий маънавияти бор, буюк аждодларимиздан Ат-Термизий, Абу Али Ибн Сино, Алишер Навоий, Захириддин Муҳаммад Бобур, Имом Ал Бухорий, Мирзо Улуғбек каби кўплаб маънавияти юксак боболаримизнинг издошлари эканмиз, албатта, биз ҳам юксак маънавиятли бўлишимиз керак.

Шу мақсадда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида зеро юксак билимга, кўникмага, тажрибага, эга ёшлардан жамиятга, давлатга жонкуяр фидоий кадрлар етишиб чиқади.

 Самарқанд вилояти юридик техникум ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси Ф.Содиқов.


ЎЗБЕКИСТОН – ЁШЛАР МАМЛАКАТИ, КЕЛАЖАККА ЗАМИН !

07-01-2021

ЎЗБЕКИСТОН – ЁШЛАР МАМЛАКАТИ,

КЕЛАЖАККА ЗАМИН !

 Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган бу йилги Мурожаатномасини биз юридик техникум жамоаси ҳам катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутиб олдик.

Президентимиз таъкидлаганидек, бу йилги Мурожаатнома ўтган йиллардан фарқли равишда, мураккаб бир даврга тўғри келди.

Бутун инсоният, шу қатори мамлакатимиз аҳолиси ҳам коронавирус пандемияси деган глобал офатни бошидан ўтказмоқда.

Лекин, халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати эвазига мазкур синовларни мардона енгиб ўтмоқдамиз. 

 2020 йил таълим соҳасида ҳамда ёшларни ўз иқтидорларини намоён этишларида туб бурилиш йили бўлди, десак, хато бўлмаган бўлади.

Хусусан, мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 4 йил давомида 2 баробарга ошганлиги, профессионал таълим тизимининг йўлга қўйилиши, олий таълимга қабул параметрлари 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга ўсганлигини кўришимиз мумкин.

 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб номланиши мазкур йўналишда янги йил учун режа ва дастурларимизни аниқ белгилаб олишимизни тақозо этди ва Президентимиз Шавкат Мирзиёев Мурожаатномада мазкур соҳадаги энг муҳим ва устувор вазифаларни кўрсатиб ўтди.

Шу мақсадда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асос қилиб олинди.

 Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу йўналишда ислоҳотларимиз кўлами ва самарасини янада оширишда ҳар томонлама етук, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган, азму шижоатли, ташаббускор ёшларимиз таянч бўлишини алоҳида таъкидлади.

2021 йил номида белгиланидек ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

- боғча ёшидаги ҳар бир болани ушбу таълим йўналиши билан тўлиқ қамраб олиш учун зарур шароитларни яратиш, узоқ қишлоқларда мактабгача таълимнинг муқобил шакллари янада кенгайтириш, ЮНИСEФ ҳамда Жаҳон банки билан ҳамкорликда имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш моделини йўлга қўйиш;

- мактаб таълимини тубдан яхшилаш ва унинг сифатини ошириш, муаллимларга муносиб шароит яратиш мақсадида соҳада ягона “электрон таълим” тизимини жорий этиш;

таълим сифатини тубдан яхшилаш мақсадида, аввало, ўқув дастурлари, ўқитувчи ва домлалар учун методик қўлланмаларни илғор халқаро мезонларга мослаштириш,

- болаларнинг таҳлилий ва креатив фикрлаш қобилиятини ривожлантириш учун уларга сермазмун ва тушунарли дарсликлар яратиш, бунда болага ортиқча юклама бермайдиган “Миллий ўқув дастури”ни жорий этиш;

- умумтаълим мактабларидаги таълим сифати пойтахтда ҳам, олис қишлоқларда ҳам юқори бўлишини таъминлаш, бунда бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа100 фоиз устама ҳақ тўлаш; 

- ҳудудларда хусусий мактаблар фаолиятини рағбатлантириш учун бюджетдан субсидиялар ажратиш каби имкониятлар белгилаб берилди.

 Албатта, Мурожаатномада биз ёшларни қувонтирган энг асосий жиҳатлардан бири бу - шубҳасиз иқтидорли ўғил-қизларимиз учун юқори технологиялар ва билимларни чуқур ўзлаштиришига йўналтириладиган Тошкент шаҳрида янги замонавий университет ташкил этиш масаласидир.  

 Шубҳасиз бу рақобатбардош миллий кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш учун жуда катта локоматив вазифасини ўтайди.

  Шунингдек, Мурожаатномадаги жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозимлигининг кўрсатиб ўтилиши Биз учун жуда катта маъсулият юклайди. 

 Бу галги Мурожаатномада ҳам Биз меҳнат қилаётган профессионал таълим тизимига ҳам алоҳида урғу берилди.

Хусусан, олийгоҳлар ва таълим тизимининг қуйи бўғинлари ўртасидаги узвийликни кучайтириш мақсадида 65 та академик лицейлар олий ўқув юртлари тасарруфига ўтказилиши, шунингдек, 187 та техникум ҳам ўз йўналиши бўйича турдош олийгоҳ ва тармоқ корхоналарга бириктирилиши, профессионал таълим тизими меҳнат бозоридаги талаб ва халқаро андозаларга мос янгича ёндашувлар асосида ислоҳ қилиниши, Ёшлар форумида таъкидланганидек ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини таъминлаш учун 100 миллион доллар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги алббатта ўз натижасини бермай қолмайди. 

 Олий таълимнинг қамрови ва сифатини ошириш мақсадида давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилиши, эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонини 2 баробарга кўпайтириб, 2 мингтага етказилиши ҳамда аъло баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилиши ҳам ёшларни қўллаб – қувватлаш соҳасида жуда катта имкониятлар яратиб берилганлигидан далолат беради. 

Умуман, ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш
бўйича юқорида қайд этилган имкониятлар

Барчамиз учун эндиги вазифа – ушбу ташаббус ва таклифларни тўлиқ амалга оширишдан иборат.

 Самарқанд вилояти юридик техникум директорининг
ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Ж.Отақулов.

Тел: 97-912-37-35


Юридик техникумларга кириш учун тест синовлари натижалари эълон қилинди.

31-10-2020

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумларига ўқишга кириш учун тест синловларида иштирок этган абитуриентлар диққатига.

Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумларига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синловлари натижалари эълон қилинди.


Маънавий бойлик ...

24-10-2020

Шу мавзуда Самарқанд вилояти юридик техникуми мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи Маманазарова Гулбаҳор Samarqand газетасига чиқиш қилди. Унда ўзбек тилининг инсонлар тафаккуридаги аҳамияти ва жамият ривожидаги долзарблиги бўйича муҳим масалалар кўтарилди.


Юристнинг Ватан олдидаги вазифаси

15-10-2020

              

Самарқанд вилояти юридик технекумининг

201-гуруҳ талабаси Тошмаматова Амина Тўлқин қизи.


Самарқанд вилояти юридик техникумига абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш давом этмоқда !

23-09-2020


ҚАБУЛ ПАРАМЕТИРЛАРИ

01-07-2020

Самарқанд вилояти юридик техникумига

2020/2021 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш бўйича

ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИ


БИТИРУВЧИЛАРНИ ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАТСИЯСИ УЧУН ТУЗИЛГАН НАМУНАВИЙ САВОЛЛАР ТЎПЛАМИ

02-06-2020

/uploads/2020 йил ДАК кирил1 (2)1 (2).docx

/uploads/2020 йил ДАК лотин1 (2)1 (2).docx

/uploads/2020 год ДАК рус.docx


АБИТУРИЕНТЛАР ЎҚИШГА ТАКЛИФ ЭТИЛАДИ!

18-04-2020

 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Самарқанд вилояти юридик коллежи (2020/2021 ўқув йилидан Самарқанд вилояти юридик техникуми) 2020/2021 ўқув йили учун барча абитуриентларни ўқишга таклиф этади !


 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг