Самарқанд вилояти юридик техникумида ўқув жараёни масофавий тарзда давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 3-апрелдаги “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида ўқув жараёнини масофавий шаклда самарали ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги 22/1-1/1488, 26Қ/Қ-сон қўшма қарорига мувофиқ Тошкент давлат юридик университети кенгашининг 2021-йил 31-мартдаги 5-сон йиғилиши баённомаси билан “Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумларида вақтинчалик масофавий таълимни ташкил этиш тартиби” белгиланган.
Мазкур қоидага асосан 2022-йил 24-январдан бошлаб Самарқанд вилояти юридик техникумида дарс жараёнлари онлайн тарзда замонавий ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда.
Дата добавления: 25/01/2022 11:04; Просмотров: 508
Чоп этилган вақт: 31/01/2025 05:15