Янгиликлар
Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчиси Ўзбекистон чемпиони!
04-04-2022Самарқанд вилояти юридик техникуми 2-босқич, 204-гуруҳ ўқувчиси Раббонова Наргиза 2022-йил 24-28 март кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг ҳаваскор ва профессионал тури бўйича ёшлар ва қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида
60 кг вазн тоифасида I-ўринни қўлга киритиб Вазирликнинг 1-даражали дипломи билан тақдирланди.
Биз ижтимоий тармоқларда: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Юридик техникум ўқувчиси ФИФА ҚАТАР- 2022 Жаҳон чемпионатининг волонтёри бўлди
30-03-2022Жорий йилнинг ноябр ойида бўлиб ўтадиган ФИФА ҚАТАР-2022 Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш мақсадида дунёнинг барча мамлакатларидан волонтёр ҳамда спорт ходимлари жалб этилган. Мазкур жаҳон чемпионати волонтёрлигига Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчиси Улфатбек Ҳусанов ҳам муносиб кўрилди.
Жаҳон чемпионатида 20,000 волонтёр сафида Самарқанд вилояти юридик техникуми талабаси борлиги қувонарли албатта ва Ҳусанов Улфатбекга омад тилаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз волонтёрлар учун барча харажатлар ташкилотчилар томонидан қоплаб берилади.
Биз ижтимоий тармоқларда: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
"Таълим соҳасидаги ҳуқуқий масалалар" мавзусида овозли чат ташкил этилади!
24-03-2022Суҳбат спикерлари:
Абдували Холиқов – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи;
Ориф Бойқуватов – Адлия вазирлиги Юридик таʼлим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бош маслаҳатчиси;
Дилмурод Алимов – Тошкент давлат юридик университети Узлюксиз та'лим бошқармаси бошлиғи;
Валишер Давлятов – Тошкент давлат юридик университети Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва адвокатура кафедраси мудири, ПҳД, қабул комиссияси масъул котиби.
Овозли чат 25-март соат 18:00да ҳуқуқий_гап каналида бошланади.
Суҳбат ТДЮ ҳузуридаги Профессионал ўқитиш марказининг фаcебоок.cом саҳифасида онлине транслятсия қилинади.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Очилов Заррух Инглиз тилини B2 билиш даражалари сертификатини қўлга киритди
17-03-2022Самарқанд вилояти юридик техникуми 2-босқич, 206-гуруҳ ўқувчиси Очилов Заррух Инглиз тилини B2 билиш даражалари сертификатларини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз Адлия вазирлиги юридик техникум битирувчиларининг тест синовларсиз суҳбат асосида Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда “Юриспруденсия” мутахассисликлари бўйича бакалавр тайёрловчи бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга киришнинг зарурий шартларидан бири чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи B2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатлардан бирига эга бўлишдир.
Мазкур ўқувчимизнинг бу йўлдаги дастлабки муваффақиятлари билан табриклаймиз ҳамда кейинги фаолиятига зафарлар тилаймиз.
Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram
Қаюмов Шухрат Инглиз тилини B2 билиш даражалари сертификатини қўлга киритди
17-03-2022Самарқанд вилояти юридик техникуми 2-босқич, 202-гуруҳ ўқувчиси Қаюмов Шухрат Инглиз тилини B2 билиш даражалари сертификатини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз Адлия вазирлиги юридик техникум битирувчиларининг тест синовларсиз суҳбат асосида Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда “Юриспруденсия” мутахассисликлари бўйича бакалавр тайёрловчи бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга киришнинг зарурий шартларидан бири чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи B2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатлардан бирига эга бўлишдир.
Мазкур ўқувчимизнинг бу йўлдаги дастлабки муваффақиятлари билан табриклаймиз ҳамда кейинги фаолиятга зафарлар тилаймиз.
Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram
Э Ъ Т И Р О Ф !
07-03-2022Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқитувчи ва ўқувчилар жамоаси “Бест Публиcатион” Илмий тадқиқотлар марказининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) миқёсида ташкил этилган “Энг яхши илмий тадқиқотчи” мақолалар танловининг совриндорларига айланишди.
Маманазарова Гулбаҳор Юсуповна – “Юристлар учун ўзбек тили” фани ўқитувчиси;
Бахромова Лайло Райим қизи – “Давлат ҳуқуқий фаолият” мутахассислиги 2-босқич ўқувчиси;
Тошмуродов Шохруз Хурсан ўғли - “Давлат ҳуқуқий фаолият” мутахассислиги 2-босқич ўқувчиси;
Фаол ўқитувчимиз ва иқтидорли ўқувчиларимизнинг кейинги фаолиятларига улкан зафарлар тилаймиз.
Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram
“Меҳнат ҳуқуқи” фани ўқитувчиси Худойбердиева Махлиёнинг “Ярашув институти кенгаяди” мавзусидаги мақоласи чоп этилди
08-02-2022Самарқанд вилояти юридик техникуми “Меҳнат ҳуқуқи” фани ўқитувчиси Худойбердиева Махлиёнинг “Адолат сари” юридик газетасининг 2022-йил 15 январдаги 1-сонида чоп этилган “Ярашув институти кенгаяди” мавзусидаги мақоласи чоп этилди.
Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram
Илмий мақола
01-02-2022Самарқанд вилояти юридик техникум "Оммавий ҳуқуқий фанлар" кафедраси ўқитувчиси Равшанов Мунирнинг "илмий тадқиқот ва ривожланиш тендентсиялари" Халқаро журналида "Сиёсий партиялар демократик жараёнларнинг фаол иштирокчиларига айланади" мавзусидаги мақоласи эълон қилинди.
Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ сохасида ислохатлар давом этмоқда
28-01-2022Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайати судьяси Тавбаев Шавкат Кучакрович Самарқанд вилоят юридик техникуми биносида вилоятда фаолият олиб бораётган 70 нафар адвокатларга “фуқаррлик ишлари бўйича адвокатнинг суд музокараларида иштироки” мавзусида семенар машғулоти ўтди, бундан ташқари тадбир иштирокчиларига Оила, меҳнат ва уй-жой билан боғлиқ низоларни судда кўришда амалиётида вужудга келаётган муоммолар юзасидан маруза қилинди.
Бу борада қонунларни суд амалиётида тўғри қўлланишига Олий суд томонидан мунтазам равишда эътибор қаратилиб келинаётганлигини алоҳида таъкидланди. Суд амалиётни бир хиллаштириш борасида юқорида қайд қилинган низолар юзасидан суд амалиёти умумлаштирилиб, бу бўйича тегишли фуқаролик ишлари ўрганилиб, суд жараёнида йўл қўйилган айрим камчилик ва хатоларни келгусида олдини олиш мақсадида Олий суд Пленуми қарорлари қабул қилинганлиги, Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш, фуқароларнинг тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини мустаҳкамлайдиган конституциявий нормани амалга ошириш, Суд соҳасида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг самарали ва демократик ҳуқуқий механизми яратилди. Бундан ташқари фуқароларни малакали юридик ёрдам олиш мақсадида адвокатларнинг мустақиллигини таъминлаш ва малакали кадрлар билан тўлдириш, адвокатлик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш мақсадида, бир қанча қонунлар қабул қилиниши ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган яна бир муҳим қадам бўлганлиги юзасидан маруза қилди.
Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram
Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари -юридик техникум директори Отабек Тошниёзов Марказий сайлов комиссияси раисининг ташаккурномаси билан тақдирланди
26-01-20222021-йил 24-октабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда округ сайлов комиссияси ваколатига кирувчи масалаларни сидқидилдан, виждонан бажарганлиги, сайлов жараёнларини қонун талаблари асосида очиқ, ошкора, шаффоф ўтказилишини таъминлашдаги самарали меҳнатлари ҳамда сайлов қонунчилиги ва амалиётини кенг тарғиб қилишдаги фаол иштироки учун 2022-йил 26-январ куни О.Тошниёзов муносиб тақдирланди.
Фурсатдан фойдаланиб юрик техникум жамоаси Отабек Полвоновични мазкур мукофот билан самимий муборакбод этади.
Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram