Янгиликлар
Барчани ўзини ва шу билан халқимизни соғ-саломатда асрашга даъват қиламиз !
30-03-2020.
Зулфия издошлари ёнимизда ва доимо бизнинг эъзозимизда
09-03-2020Зулфия издошлари ёнимизда ва доимо бизнинг эъзозимизда. Самарқанд вилояти юридик коллежи 3-босқич, 316-гуруҳ ўқувчиси Рахмонова Гулбаданбегим Дўстёр қизи Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун ўтказилган 2019 йилги кўрик-танловнинг Самарқанд вилоят босқичидаги “Шеърият ва адабиёт” йўналишида фаол иштироки учун вилоят хотин-қизлар қўмитасининг ТАШАККУРНОМАСИ билан тақдирланди. Ўқувчимиз Рахмонова Гулбаданбегимнинг тиришқоқлиги, изланиш ва интилиши билан Она Ватанимиз, азиз халқимиз, муҳтарам Президентимизнинг меҳри ва ишончига муносиб бўлишига ишонамиз.
Эзгу ният, савоб ишлар ифодаси
04-03-2020Эзгу ният, савоб ишлар ифодаси. Самарқанд вилояти юридик коллежи 3-босқич бир гуруҳ ўқувчилари мазкур шиор остида маҳалламизда истиқомат қилаётган, аммо меҳр ва эътиборга мухтож бувижону-онахонларимиздан "8-март Хотин-қизлар байрами" муносабати билан хабар олишди. Меҳрибон онахонларимиз қўлида дуо билан меҳнат жамоамиз ҳамда ўқувчи-ёшларимизга эзгу тилаклар тилашди. Фурсатдан фойдаланиб, ташаббускор 316-гуруҳ (Шавкат Ахмедов),307А- гуруҳ (Ф.Аллаёров) ҳамда 319-гуруҳ (Д.Норқулова) жамоасига чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз. ОФАРИН !!!
"Таълимда замонавий ёндашувлар ва инновациялар" мавзусида семинар-учрашув ўтказилди
04-02-2020Самарқанд вилояти юридик коллежи ўқув бўлими томонидан ўқитувчи-педагоглари ҳамда маъмурият ходимлари иштирокида "Таълимда замонавий ёндашувлар ва инновациялар" мавзусида семинар-учрашув ўтказилди. Унда вилоят касбий таълимни ривожлантириш ҳамда мувофиқлштириш бошқармаси бош услубчи-маслаҳатчиси Насимов Ҳусан Абдураҳмонович сўзга чиқиб, бугунги кунда таълимда бўладётган ислоҳотлар, замонавий педагогик технологияларни дарсларда қўллаш усуллари ҳамда ўқитувчилик касбининг масъулияти тўғрисида фикр юритди.
ЮРИДИК КОЛЛЕЖ ИСЛОҲОТЛАРИ
18-05-2019Адлия вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бир қатор коллежлар юридик коллежларга айлантирилди.
Низом мазмун-моҳиятига бағишланган семинар
15-03-2019Самарқанд вилояти юридик коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ 3666-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 858-сон қарори ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчиларининг билимини баҳолаш тўғрисида"ги Низом мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга бағишланган семинар ўтказилди.
Тарих фанидан очиқ дарс
06-03-2019Жорий йилнинг 5 март куни Самарқанд вилоят юридик коллежида тарих фанидан очиқ дарс ўтказилди.
Коллеж ўқувчиси кубок сохиби
18-09-2018Самарқанд вилоят юридик коллежи 209-гуруҳ ўқувчиси Шукруллаев Шухрат спортнинг ушу тури бўйича Самарқанд кубок сохиби бўлди.
Август кенгаши
27-08-2018Самарқанд вилоят юридик коллежида Самарқанд вилоятидаги ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларининг август кенгашидан лавҳалар.
Самарқанд Ҳуқуқшунослик коллежида Самарқанд шаҳар Адлия бўлими билан ҳамкорлиикда ўтказилган давра сухбати
28-04-2018Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сонли Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.