Янгиликлар

Британия Кенгаши ҳамда Сингапур менежментни ривожлантириш институти билан ҳамкорликда ИЕЛТС – Инглиз тили ўқитиш тизими методикаси бўйича ўтказилган семинар-тренингда иштирок этиб, махсус сертификатни қўлга киритди.

27-09-2021

Самарқанд вилояти юридик техникуми 2-босқич, 206-гуруҳ ўқувчиси  Очилов Зарруҳ Собирович Британия Кенгаши ҳамда Сингапур менежментни ривожлантириш институти билан ҳамкорликда IELTS – Инглиз тили ўқитиш тизими методикаси бўйича ўтказилган семинар-тренингда иштирок этиб, махсус сертификатни қўлга киритди.

Еслатиб ўтамиз Очилов Зарруҳ Собирович 2021/2022 ўқув йили учун Адлия вазирлиги стипендиясини қўлга киритган эди.


Юридик техникум ўқувчиси Республика миқёсида ўтказилган танловда ғолиб бўлди !

20-09-2021

       Самарқанд вилояти юридик техникум 2-босқич, 202-гуруҳ ўқувчиси Хуррамов Шоҳижахон “Келажак бунёдкорлари” эркин волонтёрлар ҳаракати ва ҳамкор ташкилотлар билан “Мен Ватаннинг истеъдодиман” мавзуси бўйича ўтказилган ижодий ишлар танловида фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритди.

    Юридик техникум жамоаси Хуррамов Шоҳижахоннинг келгусидаги ўқишлари ҳамда ижодий ишларига улкан зафарлар тилайди.  


Барча абитуриентлар диққатига !

08-09-2021

Давлат қабул комиссиясининг тегишли баёнига кўра, 2021/2022 ўқув йили учун Самарқанд вилояти юридик техникумига  давлат гранди асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари тасдиқланди.

Унга кўра мутахассисликлар кесимда:

1.Давлат-ҳуқуқий фаолият бўйича – 12 та;

2.Юридик хизамт бўйича – 10 та;

3.Суд-ҳуқуқий фаолият бўйича – 8 та.

Жами 30 та.

Еслатиб ўтамиз давлат гранди фақат кундузги таълим бўйича ҳужжат топширган ҳамда тест натижаларига кўра энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган абитуриентларга тақдим этилади.

Мандат натижалари хозирча эълон қилинмади. Яқин кунларда эълон қилинса мазкур каналда биринчилардан бўлиб ёритамиз. 


"Ёшлар ўртасида психологик муҳитни аниқлаш йўллари" мавзусида халқаро конференсия ўтказилди

18-06-2021

Самарқанд вилояти юридик техникум психологи Исмайилова Нафиса Исрайиловна замонавий таълим-тарбия жараёнининг психологик-педагогик масалаларига бағишланган "Ёшлар ўртасида психологик муҳитни аниқлаш йўллари" мавзусида ўтказилган халқаро конференсияда  иштирок этди.


Битирувчи курс ўқувчилар учун намунавий Якуний давлат аттестация саволлари

01-06-2021

.


САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМ ЮРИДИК КЛИНИКАСИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

06-05-2021

.


Аёл борки, олам мунаввар!!!

05-03-2021

        Она, аёл ҳақида сўз айтишдан олдин Алишер Навоий ҳазратларининг ушбу ўлмас сатрларини эсламоқ жоиздир: Оналарнинг оёғи остидадур,Равзаи жаннату жинон боғи.

Равза боғи висолин истар эсанг бўл онанинг оёғи туфроғи...

Юртимизда аёлни эъзозлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бевосита мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни, ижтимоий-сиёсий хаётимиздаги фаоллик даражаси, энг муҳими, эртанги кунимиз эгалари бўлмиш соғлом авлодни тарбиялаб, вояга етказишдаги ҳаётий вазифаси изчил белгилаб берилди.

 Бугунги кунда хотин-қизлар жамиятимизнинг барча жабҳаларида, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими, саноат ва қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт ва алоқа, фермерлик соҳаларида самарали фаолият олиб бормоқда.Зукко қизларимиз, фозила аёлларимиз эса фан, санъат, маданият ва спортда юқори марраларни забт этишаяпти.Қувонарлиси, хотин-қизлар оғирини енгил қилиш, уларнинг ҳаёт шароитини яхшилаш, оила ва жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш жорий йилда ҳам устувор вазифалардан этиб белгиланди. Шу боис, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, оилавий бизнес ва касаначиликни ривожлантириш орқали уларни ишга жалб этишга катта эътибор қаратилмоқда. Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган ишлар тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда.

Аёлларга иззат-икром кўрсатиш, уни ардоқлаш, оғирини енгил қилиш миллатимизга хос фазилат ва бу минг йиллик қадриятларимизнинг таянч устунларидан бири саналади. Зеро, оиладаги тотувлик, жамиятдаги барқарорлик, юртдаги осойишталикни сақлаб туришда ҳам аёл зотининг ўрни бор.

         Бугунги кун аёли нафақат ижтимоий - иқтисодий, балки сиёсий жараёнларда ҳам иштирок этиш ва ўзи сўзини айта олиш имконига эга.

Маманазарова Гулбахор Юсуповна


Самарқанд юридик техникуми ўқувчилари Самарқанд вилояти суди биносида бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар, судьяларнинг ишлаш жараёни билан бевосита танишди.

23-02-2021

Судьялар ўқувчилар саволларига жавоб берар экан, суд-ҳуқуқ соҳасида ишлаш катта масъулият, кучли билим, касбга садоқат, фидойилик ва тинимсиз ўз устида ишлаш лозимлигини айтди.

Тадбир давомида ўқувчилар иштирокида суд жараёни ташкил этилди. Суд процессининг барча иштирокчилари талабаларнинг ўзлари бўлди. Мазкур саҳналаштирилган суд ишида бир ёш йигитнинг ўғирлик содир қилганлиги ҳолати муҳокама қилинди ва тегишли жазо тайинланди.


Бетакрор ва буюк шахсият

12-02-2021

Картинки по запросу "Хумаюн"


Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқитувчиси Америка Қўшма Штатларида илмий мақола билан иштирок этди !

06-02-2021

Самарқанд вилояти юридик техникуми "Оммавий-хусусий фанлар кафедраси" ўқитувчиси Муқумова Муслима Зиёдуллаевна Америка Қўшма Штатларининг "The American Journal of Political Science Law and Criminology" журналида " Issues Of Social Justice And Punishment In The Temur Regimes (Темур шахсиятида ижтимоий адолат ва жазо масалалари) мавзусида илмий мақола билан иштирок этди.

Самарқанд вилояти юридик техникуми раҳбарияти З.Муқимовага техникум илмий салоҳиятини оширишдаги жонбозликлари учун ўз миннатдорчилигини билдириб, кейинги фаолиятларига зафарлар тилайди.


 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг