Янгиликлар

Самарқанд вилояти юридик техникуми 2-босқич, 205-гуруҳ ўқувчиси Тангиров Нуримбой Тошболта ўғли Инглиз тилини Б2 билиш даражаси сертификатларини қўлга киритди.

11-01-2024

      Эслатиб ўтамиз Адлия вазирлиги юридик техникум битирувчиларининг тест синовларсиз суҳбат асосида Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда “Юриспруденсия” мутахассисликлари бўйича бакалавр тайёрловчи бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга киришнинг зарурий шартларидан бири чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи B2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатлардан бирига эга бўлишдир.

     Мазкур ўқувчимизнинг бу йўлдаги дастлабки муваффақиятлари билан табриклаймиз ҳамда  кейинги фаолиятларига  зафарлар тилаймиз.

Bizni kuzatib boring:  |• telegram | • facebook | • instagram  


Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчиси "Конституция билимдони" кўрик-танловининг Республика босқичида муносиб иштирок этди.

06-12-2023

     Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган, "Адолат" сотсиал-демократик партиясининг ташаббуси билан жорий йилнинг 5-декабр куни ўтказилган "Конституция билимдони" кўрик-танловининг Республика босқичида техникум ўқувчиси, адлия вазирлиги стипендияси совриндори Собиров Улуғбек Кувондиқ ўғли муносиб иштирок этиб, фахрлий ёрлиқ билан тақдирланди.

  У.Собировнинг келгуси ўқиш ва ишларида омад тилаб қоламиз.

Bizni kuzatib boring:  |• telegram | • facebook | • instagram   


"КОНСТИТУЦИЯ БИЛИМДОНИ" кўрик танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди.

28-11-2023

✔Адолат сотсиал-демократик партияси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишлаб учта шартдан иборат бўлган "Конституция билимдони" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

✔Этиборли томони ушбу кўрик- танловда Самарқанд вилояти юридик техникуми 202-гуруҳ ўқувчиси У.Собиров иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

✔Эслатиб ўтамиз ушбу кўрик-танлов "Таништирув", "Тезкор савол-жавоб" ва "Адолат сотсиал-демократик партияси мени тасаввуримда" каби шартлар асосида олиб борилди.

Собиров Улуғбекни келгусидаги ишларига омад ва муваффақият тилаймиз!!!

Bizni kuzatib boring:  |• telegram | • facebook | • instagram 


Самарқанд вилояти юридик техникуми 202-гуруҳ ўқувчиси Собиров Улуғбек Кувондиқ ўғли “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги етакчилари” кўкрак нишони билан тақдирланди.

23-11-2023

       Унда У.Собиров "МДҲ ЕТАКЧИЛАРИ" халқаро илмий-амалий кўрик танловида ўзининг "Мен ёт ғояларга қаршиман" мавзусидаги мақоласи билан иштирок этиб,  кўкрак нишонига муносиб кўрилди.

Bizni kuzatib boring:  |• telegram | • facebook | • instagram    


Халқаро эътироф: Адлия вазирлиги давлат бошқаруви соҳасида энг намунали вазирлик

22-11-2023

      Бугун, 22-ноябр куни Ўзбекистон Республикасида илк маротаба Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати билан ҳамкорликда ўтказилган “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот учун: БАА ҳукумати томонидан миллий ривожланиш дастури, соҳавий стратегияларнинг ижросини таъминлашда юқори кўрсаткичларни қайд этган давлат органлари ва давлат хизматчиларини муносиб тақдирлаш мақсадида 2009-йилдан буён “Давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури ҳар икки йилда бир марта амалга ошириб келинмоқда.

Мамлакатимизда ҳам БАА Бош вазири офиси билан ҳамкорликда жорий йилда биринчи марта “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури амалга оширилди.

Дастурда 17 та вазирлик ва 70 нафардан ортиқ вазирлик ходимлари 8 та номинатсия (3 та институсионал ва 5 та индивидуал) бўйича иштирок этди.

         Баҳолаш натижаларига кўра Адлия вазирлиги:

"Намунали вазирлик" номинатсиясида 1-ўринни;

 "Функсия, хизмат ва инноватсияларни амалга ошириш" номинатсиясида 1-ўринни;

"Интегратсиялашган механизмлар соҳасидаги намунали вазирлик" номинатсиясида 1- ўринни эгаллади.

Шунингдек, "Намунали вазир ўринбосари"  номинатсиясида адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев 1-ўринга муносиб кўрилди.

Бундан ташқари, Адлия вазирлигининг бўлим бошлиғи Отабек Ҳақбердиев "Намунали ихтисослашган ходим" номинатсиясининг совриндори бўлди.

Ушбу юксак ва шарафли халқаро эътироф Адлия вазирлигининг 10 мингга яқин ходимлари фаолият юритувчи жамоасининг машаққатли ва шарафли меҳнати натижаси ҳисобланади. Адлия органлари халқ хизматида сидқидилдан фаолият юритишда давом этади.

Bizni kuzatib boring:  |• telegram | • facebook | • instagram  


Самарқанд вилояти юридик техникуми битирувчиси ўқишини Гданскда давом эттиради

20-11-2023

         Полшанинг Гданск университетига бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар академик мобиллик дастури асосида ўқишга юборилмоқда.

         2023-2024 ўқув йилининг 2-семестри учун ўтказилган грант танловида 5 нафар талабалар ғолиб бўлган. Улар орасида юридик техникум битирувчиси, ТДЮ талабаси Лайло Баҳромова ҳам бор.

         Оммавий ҳуқуқ факултетининг 3-босқичида таълим олаётган Лайло аввал Ғафур Ғулом номидаги стипендияга сазовор бўлганди.

Bizni kuzatib boring:  |• telegram | • facebook | • instagram 


Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчиси Ўзбекистон чемпионати совриндори бўлди!

24-10-2023

         Самарқанд вилояти юридик техникуми 2-босқич, 203-гуруҳ ўқувчиси Туйвалова Маҳлиё  спортнинг "Турон яккакураши"  тури бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Спортчимизга келгуси мусобақаларда омад тилаб қоламиз!

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм  


"Street law" лойиҳаси яна ўз фаолиятини бошлади.

03-10-2023

          Самарқанд вилояти юридик техникумида бугун  "Street law" лойиҳаси бўйича волонтёрларни ўқитиш ўқув-семинарлари бўлиб ўтди!

Ўқув семинарини техникумдан лойиҳа кординатори Отақулов Жамшид ҳамда лойиҳа кординатори ўринбосари Жавлонбек Файзиев ва кординатор ёрдамчиси Севинч Улмасовалар олиб борди.

Эслатиб ўтамиз лойиҳа бўйича семинарлар ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ўтказилади ҳамда жума куни жойларда тарғибот ишлари амалга оширилади.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм     


Самарқанд вилояти юридик техникум ходими “Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди !

28-09-2023

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан 1-октябр Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тизимда фидокорона фаолият юритиб, ёшларнинг сифатли таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллашида ўзининг самарали меҳнати билан намуна бўлаётган, тизим ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган техникум директорининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Отақулов Жамшид Зубайдуллаевич  мазкур мукофот билан тақдирланди.

Техникум маъмурияти  Ж.Отақуловнинг келгусидаги ишларига омад ва улкан зафарлар тилайди !

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм    


Адлия вазирлиги юридик техникумларининг 70 нафар иқтидорли ўқувчилари Адлия вазирлиги стипендияси билан тақдирланди.

05-09-2023

       Мазкур стипендия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 29-апрелдаги ПФ–5987-сон “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Тошкент давлат юридик университети ва Адлия вазирлигининг юридик техникумларининг академик ўзлаштириш кўрсаткичи энг юқори бўлган талабалари ва ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида адлия вазири томонидан 2021-йилда таъсис этилган.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм 


 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг