Янгиликлар

Янги фармон билан адлия тизимида нималар ўзгармоқда?

29-05-2024

        Бугун Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ва уни қабул қилишнинг заруратига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

       Унда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Саттаров, вилоят юридик техникуми директори Ойбек Ширинов мавзу доирасида маълумот берди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram   


Бўлажак юристлар амалиётда!

29-05-2024

        Амалиёт бўлажак юрист кадрларнинг салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Ўқувчилар амалиёт жараёнида назарий олган билимларини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлашмоқда.

       Самарқанд вилояти юридик техникуми 1-босқич ўқувчиларининг таништирув  ҳамда 2-босқич  ўқувчиларининг малакавий амалиёт жараёнларидан фотолавҳалар

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram   


Юридик техникумида хушхабар !

29-05-2024

        Юридик техникумнинг инглиз тили ўқитувчиси Абдувалиева Шалола  IELTS имтиҳонидан C1 даражадаги  сертификатни қўлга киритди.

Ушбу муносабат билан юридик техникум жамоаси  Ш.Абдувалиевани самимий табриклаб, келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди!

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  


201-гуруҳ ўқувчиси Ашурова Дилором Ашраф қизи "ЁШ ТАДҚИҚОТЧИ" халқаро илмий-амалий кўрик танловининг кўкрак нишони билан тақдирланди.

28-05-2024

         Самарқанд вилояти юридик техникуми 201-гуруҳ ўқувчиси Ашурова Дилором Ашраф қизи  “Scientific Academy”  илм - маърифат маркази томонидан 2024-йил 25-апрел кунги 19-сонли буйруғига асосан ташкил этилган "ЁШ ТАДҚИҚОТЧИ"  халқаро илмий-амалий кўрик танловининг кўкрак нишони билан тақдирланди.

Д.Ашурованингнинг келгуси ўқиш ва ишларида омад тилаб қоламиз.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  


Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев Самарқанд вилоят юридик техникумида бўлди.

22-05-2024

         Вазир ўринбосари мазкур муассасанинг моддий техник ҳолати, ўқув хоналари, ахборот-ресурс маркази, спорт зали, ўқувчилар турар жойини кўздан кечирди.

         Мавжуд муаммо ва камчиликлар, техникум фаолиятини такомиллаштириш, таълим сифатини янада яхшилаш, ўқув-методик таъминлаш, таъмирлаш ишларини олиб бориш юзасидан таклифларни ўрганди ва зарур тавсиялар берди.

         Таъкидлаш керакки, ушбу муассаса биносини капитал таъмирлаш ва жиҳозланиши режалаштирилган.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  


Самарқанд вилояти юридик техникумида хушхабар ! 102-гуруҳ иқтидорли ўқувчиси Розиқова Руҳшона инглиз тили имтиҳонидан умумий 51 балл тўплаб B2 даражадаги миллий сертификатни қўлга киритди.

21-05-2024

         Техникумнинг I-босқич 102-гуруҳ иқтидорли ўқувчиси Розиқова Руҳшона инглиз тили имтиҳонидан умумий 51 балл тўплаб B2 даражадаги миллий сертификатни қўлга киритди.

         Ушбу муносабат билан юридик техникум жамоаси  Р.Розиқовани самимий табриклаб, келгуси ўқишларида омад ва зафарлар тилайди!

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  


Самарқанд вилояти юридик техникумида хушхабар !

25-03-2024

           Техникумнинг II-босқич 103-гуруҳ иқтидорли ўқувчиси Баҳриддинова Азиза инглиз тили имтиҳонидан умумий 52 балл тўплаб B2 даражадаги миллий сертификатни қўлга киритди.

         Ушбу муносабат билан юридик техникум жамоаси  А.Баҳриддиновани самимий табриклаб, келгуси ўқишларида омад ва зафарлар тилайди!

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  


21-март - "Наврўз" умумхалқ байрами муносабати билан Адлия органлари ва муассасаларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажараётганлиги, соҳани ривожлантиришга қўшаёган ҳиссаси ва самарали меҳнати учун

20-03-2024

          Самарқанд вилояти юридик техникуми директорининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Отақулов Жамшид Зубайдуллаевич Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Фахрий ёрлиг'и билан тақдирланди.

         Мазкур юксак эътироф билан Жамшид Зубайдуллаевични таълим соҳасидаги залворли ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram   


Адлия вазирлиги юридик техникумлари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган "Ҳуқуқий фанлар олимпиадаси"нинг республика босқичи ғолиблари аниқланди.

18-03-2024

          Юридик техникум ўқувчилари ўртасида икки кун давом этган "Ҳуқуқий фанлар олимпиадаси ўз якунига етди. Жараёнлар  3 та шарт асосида бўлиб ўтди ҳамда адолатли ва шаффоф тарзда баҳолаб борган ҳакамлар ҳай'атининг якуний хулосасига кўра ғолиблар аниқланди.

Конституция ҳуқуқи фани бўйича:

         Наманган вилояти юридик техникуми ўқувчиси Халилова Ирода Абдисалом қизи 1-даражали диплом ҳамда 3 400 000 сўм пул мукофоти билан;

         Тошкент вилояти юридик техникуми ўқувчиси Хайдарова Рухшона Шокир қизи  2-даражали диплом ҳамда 2 720 000 сўм пул мукофоти билан;

         Андижон вилояти юридик техникуми ўқувчиси Садирдинова Ойнигор Аслидин қизи 3-даражали диплом ҳамда 2 040 000 сўм пул мукофоти билан;

Меҳнат ҳуқуқи фани бўйича:

         Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчиси Улмасова Севинч Уктамовна 1-даражали диплом ҳамда 3 400 000 сўм пул мукофоти билан;

         Қашқадарё вилояти юридик техникуми ўқувчиси Жумаева Маржона Рахмат қизи 2-даражали диплом ҳамда 2 720 000 сўм пул мукофоти билан;

         Тошкент шаҳар юридик техникуми ўқувчиси  Хошимова Ўғилой Абдукаюм қизи  3-даражали диплом ҳамда 2 040 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

         Шу билан бирга, олимпиада ғолибларини тайёрлаган фан ўқитувчилари ҳам эътироф этилиб, пул мукофотлари билан тақдирланди.


Ҳуқуқий фанлар олимпиадаси тафсилотлари ҳақида.

08-02-2024

         Самарқанд вилояти юридик техникумида билимли ва иқтидорли ўқувчи-ёшларни аниқлаш, илм олишга интилувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларга кенг имкониятларни яратиш мақсадида ўқувчилар ўртасида "Ҳуқуқий фанлар олимпиадаси"нинг ҳудудий босқичи ўтказилди.

         Ҳудудий босқич 2 босқичда ташкил этиб, 1-босқичда ўқувчилар Конституциявий ҳуқуқ ва Меҳнат ҳуқуқи фанларидан 25 тадан тест саволларини ишлаб, 2-босқичда эса назарий саволларга жавоб ёзишди.

         Олимпиада низом талабларига мувофиқ, очиқлик, ошкоралик ва шаффоф тарзда ташкил этилиб, ҳакамлар ҳай'ати томонидан холисона баҳолаб борилди.

         Якуний натижалар 9-феврал куни эълон қилинади

         Конституциявий ҳуқуқ ва Меҳнат ҳуқуқи фанларидан 1-ўрин соҳиблари Республика босқичида қатнашиш бахтига муяссар бўлдилар..

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram 


 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг