Самарқанд вилоят юридик техникуми w w w . s a m h u q u q k o l l e j . u z

 

СТИПЕНДИАТЛАРГА ГУВОҲНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ

Адлия вазирлиги томонидан Тошкент давлат юридик университети ва Адлия вазирлигининг юридик техникумларининг 78 нафар иқтидорли талаба ва ўқувчилари Адлия вазирлиги стипендияси билан тақдирлангани эълон қилинган эди.

 Жумладан Самарқанд вилоят юридик техникуми 5 нафар ўқувчиси ҳам Адлия вазирлиги стипендияси совриндори бўлишди. Бугун техникумда Вазирлик стипендиясини қўлга киритган ўқувчиларга гувоҳномалар  тантанали тарзда топширилди.

 — Мен энг бахтли ўқувчиларданман, — дейди Техникум ўқувчиси Ситора Ойдинова. —  Бугунги кунда биз ёшларга, айниқса, бўлажак юристларга катта эътибор қаратилмоқда. Биз ёшлар  яратилаётган бундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, намунали ўқишимиз билан муносиб жавоб қайтаришга ваъда берамиз.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм   


Дата добавления: 09/09/2022 14:04;   Просмотров: 381
 
Материал манзили: http://samsl.uz/news/stipendiatlarga-guvohnomalar-topshirildi
Чоп этилган вақт: 30/01/2025 23:54
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг