ЎЗБЕКИСТОН – ЁШЛАР МАМЛАКАТИ, КЕЛАЖАККА ЗАМИН !
ЎЗБЕКИСТОН – ЁШЛАР МАМЛАКАТИ,
КЕЛАЖАККА ЗАМИН !
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган бу йилги Мурожаатномасини биз юридик техникум жамоаси ҳам катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутиб олдик.
Президентимиз таъкидлаганидек, бу йилги Мурожаатнома ўтган йиллардан фарқли равишда, мураккаб бир даврга тўғри келди.
Бутун инсоният, шу қатори мамлакатимиз аҳолиси ҳам коронавирус пандемияси деган глобал офатни бошидан ўтказмоқда.
Лекин, халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати эвазига мазкур синовларни мардона енгиб ўтмоқдамиз.
2020 йил таълим соҳасида ҳамда ёшларни ўз иқтидорларини намоён этишларида туб бурилиш йили бўлди, десак, хато бўлмаган бўлади.
Хусусан, мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 4 йил давомида 2 баробарга ошганлиги, профессионал таълим тизимининг йўлга қўйилиши, олий таълимга қабул параметрлари 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга ўсганлигини кўришимиз мумкин.
2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб номланиши мазкур йўналишда янги йил учун режа ва дастурларимизни аниқ белгилаб олишимизни тақозо этди ва Президентимиз Шавкат Мирзиёев Мурожаатномада мазкур соҳадаги энг муҳим ва устувор вазифаларни кўрсатиб ўтди.
Шу мақсадда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асос қилиб олинди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу йўналишда ислоҳотларимиз кўлами ва самарасини янада оширишда ҳар томонлама етук, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган, азму шижоатли, ташаббускор ёшларимиз таянч бўлишини алоҳида таъкидлади.
2021 йил номида белгиланидек ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
- боғча ёшидаги ҳар бир болани ушбу таълим йўналиши билан тўлиқ қамраб олиш учун зарур шароитларни яратиш, узоқ қишлоқларда мактабгача таълимнинг муқобил шакллари янада кенгайтириш, ЮНИСEФ ҳамда Жаҳон банки билан ҳамкорликда имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш моделини йўлга қўйиш;
- мактаб таълимини тубдан яхшилаш ва унинг сифатини ошириш, муаллимларга муносиб шароит яратиш мақсадида соҳада ягона “электрон таълим” тизимини жорий этиш;
- таълим сифатини тубдан яхшилаш мақсадида, аввало, ўқув дастурлари, ўқитувчи ва домлалар учун методик қўлланмаларни илғор халқаро мезонларга мослаштириш,
- болаларнинг таҳлилий ва креатив фикрлаш қобилиятини ривожлантириш учун уларга сермазмун ва тушунарли дарсликлар яратиш, бунда болага ортиқча юклама бермайдиган “Миллий ўқув дастури”ни жорий этиш;
- умумтаълим мактабларидаги таълим сифати пойтахтда ҳам, олис қишлоқларда ҳам юқори бўлишини таъминлаш, бунда бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа – 100 фоиз устама ҳақ тўлаш;
- ҳудудларда хусусий мактаблар фаолиятини рағбатлантириш учун бюджетдан субсидиялар ажратиш каби имкониятлар белгилаб берилди.
Албатта, Мурожаатномада биз ёшларни қувонтирган энг асосий жиҳатлардан бири бу - шубҳасиз иқтидорли ўғил-қизларимиз учун юқори технологиялар ва билимларни чуқур ўзлаштиришига йўналтириладиган Тошкент шаҳрида янги замонавий университет ташкил этиш масаласидир.
Шубҳасиз бу рақобатбардош миллий кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш учун жуда катта локоматив вазифасини ўтайди.
Шунингдек, Мурожаатномадаги жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозимлигининг кўрсатиб ўтилиши Биз учун жуда катта маъсулият юклайди.
Бу галги Мурожаатномада ҳам Биз меҳнат қилаётган профессионал таълим тизимига ҳам алоҳида урғу берилди.
Хусусан, олийгоҳлар ва таълим тизимининг қуйи бўғинлари ўртасидаги узвийликни кучайтириш мақсадида 65 та академик лицейлар олий ўқув юртлари тасарруфига ўтказилиши, шунингдек, 187 та техникум ҳам ўз йўналиши бўйича турдош олийгоҳ ва тармоқ корхоналарга бириктирилиши, профессионал таълим тизими меҳнат бозоридаги талаб ва халқаро андозаларга мос янгича ёндашувлар асосида ислоҳ қилиниши, Ёшлар форумида таъкидланганидек ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини таъминлаш учун 100 миллион доллар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги алббатта ўз натижасини бермай қолмайди.
Олий таълимнинг қамрови ва сифатини ошириш мақсадида давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилиши, эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонини 2 баробарга кўпайтириб, 2 мингтага етказилиши ҳамда аъло баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилиши ҳам ёшларни қўллаб – қувватлаш соҳасида жуда катта имкониятлар яратиб берилганлигидан далолат беради.
Умуман, ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш
бўйича юқорида қайд этилган имкониятлар
Барчамиз учун эндиги вазифа – ушбу ташаббус ва таклифларни тўлиқ амалга оширишдан иборат.
Самарқанд вилояти юридик техникум директорининг
ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Ж.Отақулов.
Тел: 97-912-37-35
Дата добавления: 07/01/2021 17:49; Просмотров: 802
Чоп этилган вақт: 31/01/2025 05:00