Юристнинг Ватан олдидаги вазифаси
Самарқанд вилояти юридик технекумининг
201-гуруҳ талабаси Тошмаматова Амина Тўлқин қизи.
Юристнинг Ватан олдидаги вазифаси
Ватан бу муқаддас даргоҳ бу даргоҳда барчамизни ўз вазифаларимиз зиммамизга юклатилган. Бу вазифалардан бири бизни униб ўстириб шу кунларга олиб келган ота- онамизни меҳнатларига лойиқ фарзанд бўлишдир. Ота- оналаримиз бизни ўқитиб, келажакда тўғри йўл топиб, мартабага эга бўлишимизда чексиз сарфлаган меҳнатларига раҳматлар келтирадиган фарзанд бўлишимизнинг ўзи ҳам Ватан олдидаги вазифамиз ҳисобланади. Ватанни ҳимоялаш уни ардоқлаш қўриқлаш бу каби вазифалар мард ўғлонларимизни Ватан олдидаги бажарадиган вазифаларидир. Юристни Ватан олдидаги вазифаси борасида сўз юритар эканмиз, барча соҳа вакилларини ўз зиммасига масъулият юкланган бўлиб, шулар орасида энг катта эътибор талаб қилувчи соҳа вакиллари ҳуқуқшунослик соҳаси деб айтсак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Ҳуқуқшунослик соҳасида фаолият юритадиган Ватандошларимиз ўта катта ақл идрокига эга бўлиб, масъулиятли бўлишади, чунки бу соҳа шуни талаб қилади. Ҳуқуқшуносларимиз ҳар қандай вазиятга тўғри йўл топиб, фуқароларимизни тўғри йўлга бошлаб уларни фаровонлигини таъминлаш учун хизмат қилади. Ҳуқуқшунослик соҳасида фаолият юритадиган Ватандошларимиз қуйидаги бўлимлардан иборат. Терговчи, судия, миллий гвардия, департамент ходимлари, йўл патруль хизмати ходимлари, профилактикка инспекторлари, адвокат, ҳарбий хизматчилар, давлат хизматлари ходимлари. Буларнинг барчаси ҳуқуқшунос Ватандошларимиз ўзининг Ватан олдидаги улуғвор вазифасини адо этишаябди. Терговчи қораловчи деб юритилади. Терговчи содир этилган ҳолат юзасидан у жиноят қайси жиноят тури эканлигини жиноят кодексининг қайси моддаси бўйича ҳуқбузарлик ҳолати содир этилганлигини у ким томонидан қачон нима мақсадда содир этилганини аниқлаб ҳужжатларни судга юборади. Судя бу жиноят, жиноят кодексининг қайси моддасини қайси банди билан айбли деб топилиши билан ўзини адолатли ҳукмини ўқийди. Адвокат ҳолатга ойдинлик киритиб суд жараёнида иштирок этади. Миллий гвардия ходимлари тунги ред тадбирларини тузиб ҳуқуқбузарликларни содир этилишини олдини олади ва бунга йўл қўймайди. Йўл патруль хизмати инспекторлари эса автомабил бошқарувчи фуқароларимизни йўллари бехатар бўлиши учун хизмат қилади. Департамент ходимлари фуқаролар томонидан келиб тушган аризалар билан шуғулланади. Ҳарбий хизматчиларимиз эса тунни- тун демай, кунни - кун демай, Республикамизнинг чегарадош жояларида туриб Ватанимизни ҳар хил ёмон иллатлардан, ҳар хил зарарли оқибатлардан, диний оқимлардан асрашда ўз хизматини кўрсатишаябди. Шундай улуғвор Ватанни азиз фарзанди бўлишнинг ўзи ҳам бир олий бахтдир. Бу мард ўғлонларимизни қанча ардоқласак ҳам эътиборга лойиқдир. Давлат хизматлари ходимлари иккинчи даражали ҳуқуқшунос Ватандошларимиздир.Бу Ватандошларимиз етакчи ходимларимиздир, терговчини ёрдамчиси, судияни ёрдамчиси, ФХДЁда, ягона дарчада, пасспортний столда, депортамент ходимларининг етакчи ходими сифатида, фаолият юритадиган Ватандошларимиздир. Бу соҳада фаолият юритувчи фуқароларимиз ҳам ўзининг Ватан олдидаги вазифасини адо этишаябди. Ҳуқуқшунослик соҳаси поғоналарга бўлинган бўлиб, ҳуқуқшунослик соҳалари ўзини фаолияти билан бир неча даражаларга бўлиниб кетган. Ҳар бир фуқаро бу муқаддас она диёрда азиз, ҳар ким ўзидан яхши ном қолдириши ўзининг қўлидадир. Шундай экан ҳар бир соҳада фуқароларга муносиб юридик хизмат кўрсатиш бугунги кун талаби бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ҳуқуқшунос мутахассисларимиз энг аввало билимли, тажрибали, яхши кўникмаларга эга кадр бўлмоғи лозим.
А. Тошмаматова
Самарқанд вилояти юридик
техникуми 2- босқич талабаси
Дата добавления: 15/10/2020 14:28; Просмотров: 916
Чоп этилган вақт: 31/01/2025 05:12