Аёл борки, олам мунаввар!!!
Она, аёл ҳақида сўз айтишдан олдин Алишер Навоий ҳазратларининг ушбу ўлмас сатрларини эсламоқ жоиздир: Оналарнинг оёғи остидадур,Равзаи жаннату жинон боғи.
Равза боғи висолин истар эсанг бўл онанинг оёғи туфроғи...
Юртимизда аёлни эъзозлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бевосита мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни, ижтимоий-сиёсий хаётимиздаги фаоллик даражаси, энг муҳими, эртанги кунимиз эгалари бўлмиш соғлом авлодни тарбиялаб, вояга етказишдаги ҳаётий вазифаси изчил белгилаб берилди.
Бугунги кунда хотин-қизлар жамиятимизнинг барча жабҳаларида, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими, саноат ва қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт ва алоқа, фермерлик соҳаларида самарали фаолият олиб бормоқда.Зукко қизларимиз, фозила аёлларимиз эса фан, санъат, маданият ва спортда юқори марраларни забт этишаяпти.Қувонарлиси, хотин-қизлар оғирини енгил қилиш, уларнинг ҳаёт шароитини яхшилаш, оила ва жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш жорий йилда ҳам устувор вазифалардан этиб белгиланди. Шу боис, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, оилавий бизнес ва касаначиликни ривожлантириш орқали уларни ишга жалб этишга катта эътибор қаратилмоқда. Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган ишлар тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда.
Аёлларга иззат-икром кўрсатиш, уни ардоқлаш, оғирини енгил қилиш миллатимизга хос фазилат ва бу минг йиллик қадриятларимизнинг таянч устунларидан бири саналади. Зеро, оиладаги тотувлик, жамиятдаги барқарорлик, юртдаги осойишталикни сақлаб туришда ҳам аёл зотининг ўрни бор.
Бугунги кун аёли нафақат ижтимоий - иқтисодий, балки сиёсий жараёнларда ҳам иштирок этиш ва ўзи сўзини айта олиш имконига эга.
Маманазарова Гулбахор Юсуповна
Дата добавления: 05/03/2021 12:55; Просмотров: 771
Чоп этилган вақт: 31/01/2025 05:17