Самарқанд вилоят юридик техникуми w w w . s a m h u q u q k o l l e j . u z

 

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМ ЮРИДИК КЛИНИКАСИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги “Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2020/2021 ўқув йилидан Самарқанд вилояти юридик техникумида “Юридик клиника” фаолияти йўлга қўйилди.

Юридик клиникада бугунги кунга келиб техникумнинг барча 343 нафар ўқувчилари ҳамда барча ўқитувчи-ходимлари аъзо сифатида киритилган бўлиб, доиймий равишда улар ўртасида ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган семинар тренинглар ўтказилиб борилмоқда.

Шу билан бирга юридик клиниканинг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари ҳам фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, фуқаролар томонидан ўзларини қизиқтирга саволларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

Клиниканинг асосий мақсади ўқувчиларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда  аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришдан иборат.

Шунингдек, Клиниканинг асосий вазифалари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура ҳамда бошқа ташқилотлар билан ўзаро ҳамкорликда ўқувчиларни назарий билимларининг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларга беғараз юридик ёрдам кўрсатиш, ўқувчиларнинг юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш орқали юридик соҳадаги профессионал тайёргарлик даражасини ошириш этиб белгиланган.

 

Самарқан вилояти юридик технтикум юридик клинкаси етакчи муахассиси И.Болишев


Дата добавления: 06/05/2021 09:51;   Просмотров: 687
 
Материал манзили: http://samsl.uz/news/samarqand-viloyati-yuridik-texnikum-yuridik-klinikasi-faoliyati-togrisida
Чоп этилган вақт: 31/01/2025 05:11
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг