Тадбирлар


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди

03-12-2019

Самарқанд вилояти юридик коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан “Адолат ва қонун – халқ фаровонлиги кўзгусидир” шиори остида "Адолат посбонлари", "Қалқон" ҳамда "Ёш медиклар" жамолари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни адлия бошқармаси бошлиғи - юридик коллежи директори С.Нуриев кириш сўзи билан очиб бериб, коллежнинг барча ўқитувчи ва ўқувчиларини байрам билан табриклади.  Танловда "Қалқон" жамоаси 1-ўринни, "Ёш медиклар" жамоаси 2-ўринни, "Адолат посбонлари" жамоаси 3-ўринни қўлга киритди ҳамда диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилган иншолар танлови ғолиблари ҳам тантанали равишда ўқиб эшиттирилди.

 

“Ҳаётидан мамнун вояга етаётган фарзанд жиноятга қўл урмайди” давра-суҳбати ўтказилди

30-11-2019

Самарқанд вилояти юридик коллежида “Ҳаётидан мамнун вояга етаётган фарзанд жиноятга қўл урмайди” мавзусида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда уларнинг профилактикасига бағишланган давра-суҳбати ўтказилди. Унда Хўжа Абдумўмин Жомеъ Масжиди бош имом хатиби Жаҳонгир Хўжа Хотамов, Самарқанд шаҳар 2-сон ИИБ профилактика катта инспектори Элёр Самандаров ҳамда коллеж раҳбар-ходимлари ҳамда 150 нафар ўқувчилар иштирок этди.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган гуруҳлар ўртасида кўрик-танлов ўтказилди

29-11-2019

Самарқанд вилояти юридик коллежи ўқитувчиси Д.Рахимова томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган гуруҳлар ўртасида кўрик-танлов ўтказилди. Унда 302-гуруҳ (Ф.Содиқов), 304-гуруҳ (Д.Рахимова), 305-гуруҳ (А.Хакимов), 307А-гуруҳ (Ф.Аллаёров) ҳамда 314-гуруҳ (Н.Алқаров) ўқувчилари иштирок этди. Якунда 302-гуруҳ ўқувчилари ғолибликни қўлган киритди.

 

"Тил ўргатиш" кафедраси томонидан тадбир ўтказилди

29-11-2019

Самарқанд вилояти юридик коллежи "Тил ўргатиш" кафедраси (Д.Сойипова, Д.Худойбердиева, Ф.Турсунова) томонидан Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуслари бўйича  "Миллий қўшиқ ва рақслар" фестивали ўтказилди. Унда ўқувчилар ўзларининг театр, рақс, шеърият ҳамда қўшиқчилик иқтидорларини йиғилганлар эътиборига намойиш қилди.

 

"Ёш сайловчи - 2019" мавзусидаги форумни ташкил этилди

29-11-2019

Самарқанд вилояти юридик коллежи ўқувчилари 2019 йил декабр ойида ўтказиладиган сайлов жараёнларида ёшларнинг фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилган "Ёш сайловчи - 2019" мавзусидаги форумни ташкил этиш ва ўтказишда фаол иштирок этди ҳамда бир қатор ташаккурномалар билан тақдирланди.

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг