Ҳуқуқий фанлар олимпиадаси тафсилотлари ҳақида.
Самарқанд вилояти юридик техникумида билимли ва иқтидорли ўқувчи-ёшларни аниқлаш, илм олишга интилувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларга кенг имкониятларни яратиш мақсадида ўқувчилар ўртасида "Ҳуқуқий фанлар олимпиадаси"нинг ҳудудий босқичи ўтказилди.
Ҳудудий босқич 2 босқичда ташкил этиб, 1-босқичда ўқувчилар Конституциявий ҳуқуқ ва Меҳнат ҳуқуқи фанларидан 25 тадан тест саволларини ишлаб, 2-босқичда эса назарий саволларга жавоб ёзишди.
Олимпиада низом талабларига мувофиқ, очиқлик, ошкоралик ва шаффоф тарзда ташкил этилиб, ҳакамлар ҳай'ати томонидан холисона баҳолаб борилди.
Якуний натижалар 9-феврал куни эълон қилинади
Конституциявий ҳуқуқ ва Меҳнат ҳуқуқи фанларидан 1-ўрин соҳиблари Республика босқичида қатнашиш бахтига муяссар бўлдилар..
Дата добавления: 08/02/2024 09:00; Просмотров: 257
Чоп этилган вақт: 30/01/2025 23:46