Адлия вазирлиги юридик техникумлари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган "Ҳуқуқий фанлар олимпиадаси"нинг республика босқичи ғолиблари аниқланди.
Юридик техникум ўқувчилари ўртасида икки кун давом этган "Ҳуқуқий фанлар олимпиадаси ўз якунига етди. Жараёнлар 3 та шарт асосида бўлиб ўтди ҳамда адолатли ва шаффоф тарзда баҳолаб борган ҳакамлар ҳай'атининг якуний хулосасига кўра ғолиблар аниқланди.
Конституция ҳуқуқи фани бўйича:
Наманган вилояти юридик техникуми ўқувчиси Халилова Ирода Абдисалом қизи 1-даражали диплом ҳамда 3 400 000 сўм пул мукофоти билан;
Тошкент вилояти юридик техникуми ўқувчиси Хайдарова Рухшона Шокир қизи 2-даражали диплом ҳамда 2 720 000 сўм пул мукофоти билан;
Андижон вилояти юридик техникуми ўқувчиси Садирдинова Ойнигор Аслидин қизи 3-даражали диплом ҳамда 2 040 000 сўм пул мукофоти билан;
Меҳнат ҳуқуқи фани бўйича:
Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчиси Улмасова Севинч Уктамовна 1-даражали диплом ҳамда 3 400 000 сўм пул мукофоти билан;
Қашқадарё вилояти юридик техникуми ўқувчиси Жумаева Маржона Рахмат қизи 2-даражали диплом ҳамда 2 720 000 сўм пул мукофоти билан;
Тошкент шаҳар юридик техникуми ўқувчиси Хошимова Ўғилой Абдукаюм қизи 3-даражали диплом ҳамда 2 040 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Шу билан бирга, олимпиада ғолибларини тайёрлаган фан ўқитувчилари ҳам эътироф этилиб, пул мукофотлари билан тақдирланди.
Дата добавления: 18/03/2024 17:09; Просмотров: 134
Чоп этилган вақт: 31/01/2025 00:05