Юридик техникум ўқувчиси япон тилни билиш B2 даражаси сертификатини қўлга киритди.
Самарқанд вилояти юридик техникуми 2-босқич, 201-гуруҳ ўқувчиси Файзуллаева Муштарий Рахимжон қизи япон тили учун — Japanese Language Proficiency Test (JLPT №2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш B2 даражаси сертификатини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз Адлия вазирлиги юридик техникум битирувчиларининг тест синовларсиз суҳбат асосида Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда “Юриспруденсия” мутахассисликлари бўйича бакалавр тайёрловчи бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга киришнинг зарурий шартларидан бири чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи B2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатлардан бирига эга бўлишдир.
Мазкур ўқувчимизнинг бу йўлдаги дастлабки муваффақияти билан табриклаймиз ҳамда кейинги фаолиятларига зафарлар тилаймиз.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Дата добавления: 14/04/2022 12:18; Просмотров: 502
Чоп этилган вақт: 31/01/2025 08:21