Юридик техникум ўқувчиси ФИФА ҚАТАР- 2022 Жаҳон чемпионатининг волонтёри бўлди
Жорий йилнинг ноябр ойида бўлиб ўтадиган ФИФА ҚАТАР-2022 Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш мақсадида дунёнинг барча мамлакатларидан волонтёр ҳамда спорт ходимлари жалб этилган. Мазкур жаҳон чемпионати волонтёрлигига Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчиси Улфатбек Ҳусанов ҳам муносиб кўрилди.
Жаҳон чемпионатида 20,000 волонтёр сафида Самарқанд вилояти юридик техникуми талабаси борлиги қувонарли албатта ва Ҳусанов Улфатбекга омад тилаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз волонтёрлар учун барча харажатлар ташкилотчилар томонидан қоплаб берилади.
Биз ижтимоий тармоқларда: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Дата добавления: 30/03/2022 14:44; Просмотров: 476
Чоп этилган вақт: 31/01/2025 08:26