Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ сохасида ислохатлар давом этмоқда
Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайати судьяси Тавбаев Шавкат Кучакрович Самарқанд вилоят юридик техникуми биносида вилоятда фаолият олиб бораётган 70 нафар адвокатларга “фуқаррлик ишлари бўйича адвокатнинг суд музокараларида иштироки” мавзусида семенар машғулоти ўтди, бундан ташқари тадбир иштирокчиларига Оила, меҳнат ва уй-жой билан боғлиқ низоларни судда кўришда амалиётида вужудга келаётган муоммолар юзасидан маруза қилинди.
Бу борада қонунларни суд амалиётида тўғри қўлланишига Олий суд томонидан мунтазам равишда эътибор қаратилиб келинаётганлигини алоҳида таъкидланди. Суд амалиётни бир хиллаштириш борасида юқорида қайд қилинган низолар юзасидан суд амалиёти умумлаштирилиб, бу бўйича тегишли фуқаролик ишлари ўрганилиб, суд жараёнида йўл қўйилган айрим камчилик ва хатоларни келгусида олдини олиш мақсадида Олий суд Пленуми қарорлари қабул қилинганлиги, Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш, фуқароларнинг тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини мустаҳкамлайдиган конституциявий нормани амалга ошириш, Суд соҳасида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг самарали ва демократик ҳуқуқий механизми яратилди. Бундан ташқари фуқароларни малакали юридик ёрдам олиш мақсадида адвокатларнинг мустақиллигини таъминлаш ва малакали кадрлар билан тўлдириш, адвокатлик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш мақсадида, бир қанча қонунлар қабул қилиниши ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган яна бир муҳим қадам бўлганлиги юзасидан маруза қилди.
Дата добавления: 28/01/2022 10:50; Просмотров: 754
Чоп этилган вақт: 31/01/2025 08:16