Самарқанд вилоят юридик техникуми w w w . s a m h u q u q k o l l e j . u z

 

Адлия вазирлиги стипендианти бўлган иқтидорли ўқувчиларни

Адлия вазирининг 2024-йил 29-августдаги "Тошкент давлат юридик университети ва Адлия вазирлигининг юридик техникумлари иқтидорли талабалари ва ўқувчиларига Адлия вазирлиги стипендиясини ажратиш тўғрисида"ги 282-ум-сон буйруғига  (282-ум-сон буйруғига)мувофиқ юридик техникумларининг 72 нафар иқтидорли ўқувчилари Адлия вазирлиги стипендияси билан тақдирланди.

Мазкур стипендия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 29-апрелдаги ПФ–5987-сон “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Тошкент давлат юридик университети ва Адлия вазирлигининг юридик техникумларининг академик ўзлаштириш кўрсаткичи энг юқори бўлган талабалари ва ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида адлия вазири томонидан 2021-йилда таъсис этилган.

Адлия вазирлиги стипендианти бўлган иқтидорли ўқувчиларни ушбу эътироф билан самимий муборакбод этамиз.

  Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram 


Дата добавления: 04/09/2024 18:00;   Просмотров: 104
 
Материал манзили: http://samsl.uz/news/adliya-vazirligi-stipendianti-bolgan-iqtidorli-oquvchilarni
Чоп этилган вақт: 30/01/2025 23:57
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг