АБИТУРИЕНТЛАР ЎҚИШГА ТАКЛИФ ЭТИЛАДИ!
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Самарқанд вилояти юридик коллежи (2020/2021 ўқув йилидан Самарқанд вилояти юридик техникуми) 2020/2021 ўқув йили учун барча абитуриентларни ўқишга таклиф этади !
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ЮРИДИК КОЛЛЕЖИДА АБИТУРИЕНТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
11-СИНФНИ ЁКИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАСИЛАРНИ ТУГАТГАНЛАР ХУЖЖАТ ТОПШИРИШ
ХУҚУҚИГА ЭГА.
Юридик коллежларга қабул қилишда абитуриент қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни шахсан тақдим этади:
- мутахассислиги ва касби, ўқитиш тили, таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги маълумотни, танловни ўтказиш қоидалари билан танишганлиги хусусида белгини кўрсатган ҳолдаги ариза;
- паспорт нусхаси;
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асли ва нусхаси (агар абитуриент ҳужжатларни топшириш муддатида таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатни олмаган бўлса, у танлов ўтказиш кунига қадар ҳужжат аслини тақдим этиш шарти билан, тегишли таълим муассасаси томонидан берилган унинг гербли муҳри билан тасдиқланган расмий маълумотномани тақдим этади);
- 3,5 x 4,5 см ўлчамли 6 та рангли фотосурат.
1.Давлат хизматлари бўйича юрист- Давлат хизматлари агентлиги юрисконсультантнинг асосий вазифалари бўлиб, ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашини ташкил этиш, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш, қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш, ташкилотда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш.
Давлат хизматлари бўйича юрист- – фаолиятини давлат хизматлари агентлигида ва давлат идораларида олиб боради.
2.Кадрлар масалалари бўйича юрист - Ходимлар билан ишлашнинг асосий қоидалари, ходимларни ишга жойлаш, мутахассислик бўйича жой-жойига қўйиш қоидалари, кадр ишининг асосий вазифалари, кадрларга қўйиладиган асосий талаблар, кадр бўлимида юритиладиган хужжатларни, хизмат хужжатларини расмийлаштириш ишларини бажаради.
Кадрлар масалалари бўйича юрист –фаолиятини давлат ташкилотларида, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи тузилмаларда, хизмат кўрсатиш корхоналарида олиб боради.
3. Шартномавий масалалар бўйича юрист – мол мулк топшириш, ишларни бажариш,хизматлар кўрсатиш тизимида қўлланиладиган шартнома лойихаларини ишлаб чиқади. Тегишли тарзда хуқуқий томондан хулоса беради.
Шартномавий масалалар бўйича юрист – фаолиятини давлат хокимиятини бошқарув органлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи тузилмаларда, хизмат кўрсатиш корхоналарида олиб боради.
4. Нотариат бўйича юрист – нотариал идорага мурожаат қилган шахсларга хуқуқий маслахатлар ва хуқуқий ёрдам беради. Нотариал идораларда расмийлаштирилган хужжатларни лойиҳаларини тайёрлайди.
Нотариат бўйича юрист - фаолиятини нотариусларда ва давлат идораларида олиб боради.
5. Адвокатура бўйича юрист - иш фаолиятини адвокатлик тузилмасида шартнома бўйича ёрдамчи бўлиб ишлайди. Адвокатларга амалий ёрдам беради. Бир вактнинг ўзида бир неча мутассади адвокатга ёрдамчи бўла олади. Тегишли тузилма томонидан ёрдамчига гувохнома берилиши мумкин.
Адвокатура бўйича юрист - фаолиятини адвокатлар палатаси, адвокатлик бюросида, Адвокатлик фирмасида, адвокатлик хаятида, юридик маслахатхонада ва давлат идораларида олиб боради.
6. Ижро иши бўйича юрист- суд хужжатлари ва бошқа давлат органлари хужжатлари ижроси бўйича иш юритишни ижросини таъминлайди. Жиноят,фуқаролик,иқтисодий, маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари, қарорлари, буйруқлари ва ажримларини ижросини таъминлаш ҳамда нотариал келишувларни ижро этиш, нотариуснинг ижро хатларини ижро этиш, прокурор қарорларини ижро этиш бўйича юрист.
Ижро иши бўйича юрист – фаолиятини мажбурий ижро бюросида, давлат идораларида олиб боради.
Дата добавления: 18/04/2020 00:05; Просмотров: 1161
Чоп этилган вақт: 31/01/2025 08:31