Самарқанд вилоят юридик техникуми w w w . s a m h u q u q k o l l e j . u z

 

Умумхалқ ҳашари давом этмоқда

30 апрел — ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари куни  Ҳукуматнинг тегишли фармойишига асосан “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Бугун эрта тонгдан Самарқанд вилояти юридик техникумида халқимизга хос бўлган қадрият – ҳашар ишлари кўтаринки руҳда бошланди.

Техникум педагог ходимлари ҳамда ўқувчи-ёшлари томонидан таълим муассасаси ҳудуди ва атрофидаги майдонлар тозаланиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳашар давомида дарахтларга шакл берилиб, оқланиб, ариқларни тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм  


Дата добавления: 30/04/2022 09:08;   Просмотров: 559
 
Материал манзили: http://samsl.uz/events/umumxalq-hashari-davom-etmoqda
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 17:02

Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг