Самарқанд вилоят юридик техникуми w w w . s a m h u q u q k o l l e j . u z

 

“Техникумда таълим бериш истиқболлари ва муаммолари” мавзусида семинар – тренинг ўтказилди.

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомилаштириш бўйича қўшимча         чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 29 апрелдаги   ПФ-5987-Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш, техникум ўқитувчиларига замонавий таълим бериш методлари ва янги илғор педагогик технологияларни дарс жараёнида қўллаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида Самарқанд вилояти юридик техникумида ўқув-методик бўлим бошлиғи ва услубчилари томонидан  жорий йилнинг 30 ноябрь куни соат     16:00   да техникум биносида  “Техникумда таълим бериш истиқболлари ва муаммолари” мавзусида семинар – тренинг онлайн (ZООМ) тартибида  ўтказилди.

Иштирок этувчилар:

            Самарқанд вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси бош методисти М.Болиев, СамДУ ўқитувчилари доцет А.Ғуломов, М.Қўлдошев, профессор Ф.Шодмонов.

 Семинар – тренингда техникум ўқитувчиларига таълим бериш истиқболлари ва муаммолари бўйича кенг маълумот берилди.

Таълимда  замонавий ёндашувлар, дарс ўтишнинг кредит-модул тизимига ўтилиши ва унинг қулай томонлари хақида  тушунчалар берилди.

  Самарқанд вилоят юридик техникуми

Ўқув-методик бўлими


Дата добавления: 01/12/2020 10:52;   Просмотров: 757
 
Материал манзили: http://samsl.uz/events/texnikumda-talim-berish-istiqbollari-va-muammolari-mavzusida-seminar-trening-otkazildi
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 17:06

Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг