Техникум ўқитувчилари билан “Махорат дарси” онлайн (ZООМ) тартибида ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомилаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш, техникум ўқитувчиларига замонавий таълим бериш методлари ва янги илғор педагогик технологияларни дарс жараёнида қўллаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида Самарқанд вилояти юридик техникумида ўқув-методик бўлим бошлиғи ва услубчилари томонидан жорий йилнинг 3 декабрь куни соат 12 00 да техникум биносида “Конституциявий хуқуқ” фанидан “Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар ҳамда бурчлар” мавзусида “Махорат дарси” онлайн (ZООМ) тартибида ўтказилди.
Иштирок этувчилар:
Самарқанд вилояти иқтисодий ишлар бўйича суди судьяси М.Дўстматова, СамДУ ўқитувчилари доцент Х.Маматов ва техникум ўқитувчи ва ўқувчилари.
“Махорат дарси”ни ўтказишдан мақсад амалга ошириладиган фаолият юзасидан қонун ҳужжатлари, тажриба ва ижодий амалиёт бўйича тажриба ҳамда ахборот алмашиш, ёшлар ва профессионал таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва вазифаларни амалий ҳаётда ижросини таъминлашга ўзаро кўмаклашиш, ўқув жараёнига тегишли мутахассислик ва касблар бўйича бой иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни кенг жалб қилишдан иборат.
Самарқанд вилоят юридик техникуми
Ўқув-методик бўлими
Дата добавления: 04/12/2020 09:40; Просмотров: 730
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 17:07