“Таништирув соати” ташкил этилди
Самарқанд вилояти юридик техникуми 2021/2022 ўқув йили 1-босқич ўқувчилари иштирокида “Таништирув соати” ташкил этилди.
Юридик техникумнинг 1-курс оʻқувчилари ҳамда юридик техникум раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказилди. Унда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари-юридик техникум директори Тошниёзов Отабек, директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари Хайрулло Маматов, дирекрорнинг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Жамшид Отақулов, факултет декани Дилмурод Усмонов, ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси Феруз Содиқовлар иштирок этди.
Учрашувда юридик техникум раҳбарияти томонидан техникумнинг имкониятлари, шарт-шароитлари, ички тартиб қоидалар, кафедралар, дарс жараёнлари, та'лим шароитлари ҳақида тушунчалар берилди.
Бизни кузатиб боринг @smslofficial
Дата добавления: 24/11/2021 15:50; Просмотров: 539
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 22:50