Самарқандда "Адлия ва ёшлар учрашуви" кўтаринки руҳда ўтказилди !
2020 йил 29 январь куни Самарқанд вилояти адлия бошқармаси катта мажлислар залида Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Нуриев, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Хусан Тўхтаев ҳамда юридик техникум ўқувчилари, СамДУ юридик факультет талабалари учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда юридик техникум ўқувчилари ҳам фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Шунингдек, учрашувда техникум ўқувчилари томонидан "Сайёр судлар"ни техникум суд залида ҳам ўтказилиши, спортнинг мини-футбол тури бўйича "Адлия бошқармаси бошлиғи кубоги"ни ташкил этиш, тумун (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан техникумда "Китоб совға қилиш акцияси"ни ўтказиш каби таклифлар ҳам берилди ва уларнинг ижроси назоратга олинди.
Шу билан бирга, учрашувда Самарқанд вилояти адлия бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш мақсадида "Англашинув меморандуми" имзоланди.
Дата добавления: 30/01/2021 10:09; Просмотров: 686
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 17:02