Самарқанд вилояти юридик техникумида Уч авлод учрашуви ташкил этилди
Самарқанд вилояти юридик техникумида юридик соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган, мамлакатимизнинг биринчи юрист аёли, академик Хадича Сулаймонова таваллудининг 110 йиллигига бағишланиб "Уч авлод учрашуви" ташкил этилди
Тадбир "Хадича сулаймонова каби юрист бўламан" шиори остида ўтказилиб, унда техникум ўқувчилари, ўқитувчи-ходимлари, ҳудуддаги меҳнат фахрийлари иштирок этди.
Учрашувда Хадича Сулаймонованинг ҳаёти, фаолияти ҳамда юридик соҳага қўшган улкан ҳиссалари бирма-бир санаб ўтилди. Шунингдек, тадбир давомида меҳнат фахрийларининг олима аёлнинг ибратли сўзлари ҳамда амалга оширган ишлари тўғрисида ўз фикрларини билдирди.
Дата добавления: 23/06/2023 12:24; Просмотров: 208
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 11:04