Самарқанд вилояти юридик техникумида ўқув жараёни масофавий тарзда давом этмоқда
Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида Самарқанд вилояти юридик техникумида ўқув жараёнлари ZOOM платформаси ҳамда бошқа масофавий таълим ресурслари воситаларида олиб борилмоқда.
2022-йил 2-феврал куни “Жиноят ҳуқуқи” фани доирасида “Маҳорат дарси” ташил этилиб, унда Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди судяси Бекзод Жумабоев таклиф этилди ҳамда мавзуга оид ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
Шунингдек, онлайн машғулотда ўқув-методик бўлими бошлиғи У.Махмудов, бўлим услубчиси Ш.Номозов ҳамда Жиноий-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири Н. Ахатовалар иштирок этди.
Дата добавления: 03/02/2022 18:18; Просмотров: 572
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 19:43