
Самарқанд вилояти юридик техникумида 1-октабрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами нишонланди.
Тадбир бошида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р. Давлетовнинг ўқитувчиларга йўллаган табриги техникум директори О. Тошниёзов томонидан ўқиб эшиттирилди.
Байрам муносабати билан техникум кафедра мудирлари Қўлдошев Муҳаммад ҳамда Ғуломов Акмалларга юридик кадрларни тайёрлаш ва юридик фанни ривожлантиришда самарали меҳнати учун Адлия вазирлигининг фахрий ёрлиқлари тақдим этилди.
Шундан сўнг, техникум раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан фаол устозларга ташаккурнома ва эсталик совғалари топширилди.
Тадбир ўқувчилар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар ҳамда бадиий чиқишлар билан давом эттирилди.
Дата добавления: 30/09/2021 13:00; Просмотров: 567
Чоп этилган ва?т: 23/02/2025 01:43