Самарқанд вилоят юридик техникуми w w w . s a m h u q u q k o l l e j . u z

 

Қишки таътил даври - ходимларнинг ўз устида ишлаши, руҳий тетиклашиши учун катта имконият давридир !

2021 йил 7 январь куни Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқитувчи-ходимлари иштирокида "Стресс ва салбий эмоцияларни бошқариш"  мавзусида стресс ҳолатларини енгиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

 Тренинг машғулотини юридик техникум психологи Исмаилова Нафиса олиб бориб, мавзуга оид ўз маърузаси билан иштирок этди.

Тренингнинг мақсади педагогларнинг эмоционал зўриқишини енгиллаштириш, стрессоген ҳолати даражасини аниқлаш, эмоционал ҳолатни бошқариш усулларини ҳосил қилиш, кайфиятни яхшилаш усулларини ўргатиш, деб ҳисобланди.

 Тренингда олиб борилган “Танишув” машқида тренер машқни биринчи бўлиб бошлади,  коптокни ушлаб туриб, ўз исмини айтди ва ўзига тааллуқли характер хусусиятини гапириб ўтди, бунда хусусият исмининг бош ҳарфидан келиши керак бўлди.

 “Кўзгуда саломлашиш” машқида иштирокчилар айлана бўйлаб гуруҳ билан сўз ва ҳаракатлар орқали сўрашдилар, қолганлар ўзларини кўзгу деб тасаввур қилиб, кўрганларини акс эттирдилар.

 Тренинг сўнгида фаол иштирокчиларга эсталик совғалари топширилди.

 Самарқанд вилояти юридик техникуми.


Дата добавления: 07/01/2021 09:26;   Просмотров: 786
 
Материал манзили: http://samsl.uz/events/qishki-tatil-davri-xodimlarning-oz-ustida-ishlashi-ruhiy-tetiklashishi-uchun-katta-imkoniyat-davridir
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 17:11

Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг