“Назария ва амалиёт уйғунлиги-муваффақият омили”
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди ҳамда Самарқанд вилояти юридик техникуми коучинглар фаолияти бўйича доимий ҳамкорликни амалга оширмоқда. Шу мақсадда вилоят судида “Конституция ва одил судлов” мавзусида янги форматда “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди. Тадбирни вилоят суди судялари Баҳодир Алиқулов, Ҳулкар Келдиёрова, Бекзод Жумабоев ва бошқа суд ходимлари олиб борди. Шундан сўнг, ўқувчилар кичик гуруҳларга бўлиниб, вилоят суди судяларининг бевосита иш фаолияти билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Шунигдек, ўқувчилар тадбир жараёнида аппелятсия инстантсиясида кўрилаётган очиқ суд мажлисларида иштирок этишди.
Дата добавления: 09/12/2021 12:08; Просмотров: 544
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 23:02