Назария ва амалиёт уйғунлиги борасидаги ишлар.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди биносида коучинглар фаолияти доирасида Самарқанд вилояти юридик техникумининг бир гуруҳ ўқувчиларига "Жноят содир этилиши босқичлари" мавзусида ўқув-амалий семинар дарси ташкил қилинди.
Амалий семинарда Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси ўринбосари Жумабоев Бегзод, юридик техникумнинг ўқув-методик бўлими бошлиғи Махмудов Умид ҳамда “Хусусий-ҳуқуқий фанлар” кафедраси ўқитучиси Эргашев Йўлдошлар иштирок этишди.
Қизиқарли ўтган амалий машғулотларда ўқувчилар мавзу юзасидан ҳамда ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга батафсил жавоб олишди.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Дата добавления: 14/04/2022 12:52; Просмотров: 424
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 19:42