Конститутсия байрами муносабати билан навбатдаги тадбир
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи , Ўзбекистон Миллий Университети, Ёшлар ишлар агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтлазилди. Анжуманда Самарқанд вилояти юридик техникуми “Оммавий-ҳуқуқий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Йўлдош Эргашев ҳамда ўқув-методик бўлими услубчиси Шодёр Намозов “Конституцияни ўқитишнинг алоҳида методикалари” мавзусида ҳамда Ўқув-методик бўлими бошлиғи, ТДЮ магистранти Умид Маҳмудов “Конституция – диний бағрикенглик ва виждон эркинлигини таъминловчи омил” мавзусида ўз мақолалари билан иштирок этди.
Дата добавления: 03/12/2021 15:31; Просмотров: 568
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 22:50